Жазоир Испания билан туризм соҳасидаги барча алоқаларини тўхтатди. Бу ҳақда Anadolu агентлиги хабар берди.
Мамлакат туризм вазирлигининг 19 июндаги ҳужжатига кўра, Жазоирдаги барча туроператорлар Испания билан туристик алоқаларни зудлик билан тўхтатиши шарт. Бу Мадрид билан дўстлик тўғрисидаги шартноманинг бекор қилинишининг бир қисми хисобланади.
Ўтган ҳафтада Жазоир Исроил билан 20 йиллик дўстлик ва хамкорлик тўғрисидаги шартноманинг амал қилинишини тўхтатиб қўйганди.
Бундан ташқари, мамлакат банк ассоциацияси ABEF ҳам Испания билан боғлиқ барча молиявий операцияларни музлатиб қўйди.
Мадриднинг баҳсли Ғарбий Саҳройи Кабир ҳудуди бўйича позицияси ўзгаргач, икки давлат муносабатлари кескинлашди.
Испания бундан олдин ушбу ҳудуд мустақиллигини қўллаб-қувватлаган. Аммо ўтган йили Марокаш билан муносабатлар совуқлашгач, испан ҳукумати Ғарбий Саҳройи Кабирни Марокаш таркибидаги мухтор вилоят мақомида тан олишини маълум қилди. Ўз навбатида ушбу ҳудудлар мустақиллигининг қатъий тарафдори бўлган Жазоир Мадриднинг ҳаракатларини хоинлик сифатида баҳолаган.