Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Жазоир Марокаш ва Исроилни мамлакатни ҳақорат қиладиган француз сериалини молиялаштиришда айбламоқда

746

Жазоир расмий ОАВлари Марокаш ва Исроилни "Сирли Жазоир" француз сериалини молиялаштирганликда айбламоқда.

Сериал 1991 йилда бошланиб, 2002 йилда кейинги ўн йилликнинг бошида тугаган фуқаролар уруши ҳақида ҳикоя қилади. Бу давр мамлакат тарихида "Қора ўн йиллик" деб номланади. 

Сериал Марокашда суратга олинган. Жазоир ушбу мамлакат қироли, унинг келиб чиқиши яҳудий бўлган катта маслаҳатчиси Андрé Азулай ва Исроилни Жазоирдаги барқарорликни бузиш учун уни молиялаштирганликда айбламоқда.

Геосиёсат бўйича эксперт Ҳасан Қосимийнинг айтишича: "Ушбу сериал бадиий асар сифатида тақдим этилган бўлса-да, ундан кўзланган асосий мақсад — Жазоирни беқарорлаштириш"

Сериалда минглаб автоматлар ва замонавий ракеталарни сотиш бўйича Жазоир армияси билан келишувга эришган немис қурол сотувчиси ҳақида ҳикоя қилинади. Бу давлат расмий доираларидаги коррупцияни очиб беради.

Қосимийнинг сўзларига кўра, "Сериалда Жазоир миллий армиясига қарши фитна мавжуд. Сабаби, бу армия мамлакат суверенитети ва хавфсизлигини таъминлайди. Бу эса ғарбий чегарадаги айрим кучларнинг хавотирига сабаб бўлмоқда”

У ушбу сериалнинг номаълум режиссёри Марокаш қирол саройи билан яқин алоқага эгалигини иддао қилган. 

Қосимий бу картина Жазоир ЕИ, Россия, Хитой ва араб дунёси билан иқтисодий ва хавфсизлик соҳасида ҳамкорлик ўрнатишга ҳаракат қилаётган бир пайтда олинганига эътибор қаратган.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

«Толибон» Термиз яқинига тушган снарядлар ҳақида муносабат билдирди  

544 23:18 06.07.2022

Маккаи мукаррама: бугун зиёратчилар Тавофи Қудумни адо этишди

69 23:18 06.07.2022

Ташқи ишлар вазирлиги Нукус воқеалари бўйича махсус баёнот берди

251 22:47 06.07.2022

Ўзбекистон ва Туркия раҳбарлари бир-бирларини байрам билан табриклади

607 21:45 06.07.2022

Украина Европа Иттифоқига қўшилса нима бўлади?

328 21:30 06.07.2022

Хорижда ишга жойлаштириб қўяман деган ҳар кимга ҳам ишонманг!

189 20:45 06.07.2022
« Орқага