Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Жазоир президенти: «Франция энг жирканч жиноятларга қўл урган»

1177

Жазоир президенти Абдулмажид Таббун 1 ноябрь – Инқилоб куни муносабати билан баёнот тарқатиб, Франциянинг мустамлакачилик давридаги ҳаракатларини қоралади. 

Президентнинг таъкидлашича, адолатни ҳимоя қилиш мустамлака армиясидан кучлироқдир. “Инқилоб оташи ишонч билан ёқилган эди, – деди Таббун. – Франция мустамлакачилиги террор билан таҳдид қилиб ва қуролли кучдан фойдаланган ҳолда, қатлиомлар ва исканжалар орқали инсоният тарихининг энг жирканч жиноятларини содир этган”

Жазоирда 1954 йилнинг 1 ноябрида Франция мустамлакачилигига қарши кураш бошланган эди. Саккиз йил давом этган урушда тахминан 1,5 миллион жазоирлик ҳалок бўлган, миллионлаб аҳоли кўчишига тўғри келган.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Жазоир элчиси уч ойдан сўнг Францияга қайтмоқда

225 11:45 06.01.2022

Франция Жазоир уруши архивларини очди

799 14:12 23.12.2021

Тарихда бугун: французлар Жазоирда ваҳшиёна қирғин ўтказди

2536 10:05 26.11.2021

Жазоирдаги масжидга меъморчилик йўналишида халқаро мукофот берилди (фото)

652 08:00 23.11.2021

Марокаш Жазоирнинг айбловларига жавоб қайтарди

633 09:52 08.11.2021

“Жазоирнинг Франция билан алоқалари яқин орада яхшиланмайди”

1009 21:05 06.11.2021
« Орқага