Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Жазоир: ёш африкаликлар Франциядан қўлини тортишини талаб қилмоқда

1104

Алжир ахборот маркази вазири Аммар Белхим чоршанба куни Африка ёшлари Франция уларнинг қитъаси ва ресурсларидан фойдаланмаслигини талаб қилиб бош кўтарган.

Шунингдек, вазирнинг баёнотига кўра, ўтган ой  Франция президенти Эммануэл Макроннинг  кўплаб алжирликларни ҳақоратлагани Франция ва Алжир муносабатларини кескинлашувига сабаб бўлган. Бу ҳақоратларга жавобан Алжир Париждан ўз элчисини қайтариб олган ва 3 октябрда француз ҳарбий самолётлари ҳаракатини чеклаган.

Белхим Францияни «Африка ресурсларини қуритишда давом этаётган» мустамлакачи давлат деб таърифлаган. Унинг сўзларига кўра нафақат африкаликлар, балки француз ва Европа сиёсатчилари Франция Африка бойликларини ўзлаштираётганини тан олади.

8 октябрь куни Африканинг «Фуқаролик жамияти» вакилларидан бўлган юзлаб ёшлар Франция жанубидаги Монпеле шаҳрида бир кунлик Африка-Франция йиғинида тўпланишган. Илк Франция-Африка йиғинлари 1973 йилда бошланган, «Африка-Франция» деб номлангандан буён унга Африка мамлакатларининг ҳеч бир раҳбари таклиф этилмаган.

Макрон 3000 инсонни йиғилишга чақирган. Улар орасида: ёш тадбиркорлар, тадқиқотчилар, талабалар, рассомлар, спортчилар ва бир қатор уюшмалар вакиллари бўлган. Улар иқтисодий, сиёсий ва маданий масалалар юзасидан  муҳокамалар учун учрашишган.

Учрашув Франция собиқ мустамлакалари нуфузига қарши курашаётган бир пайтда бўлиб ўтган. Учрашувдан кўзланган мақсад муносабатлар учун янги пойдевор яратиш бўлган.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Жазоирда инглиз тили мактаб дастурига киритилди

241 14:45 21.06.2022

Жазоир Испания билан туризм соҳасидаги ҳамкорликни бекор қилди

299 14:30 21.06.2022

Насронийлар халоскори бўлган шайх

831 21:05 17.06.2022

Жазоир Марокаш ва Исроилни мамлакатни ҳақорат қиладиган француз сериалини молиялаштиришда айбламоқда

745 19:35 23.02.2022

Жазоирнинг собиқ вазири аввал содир этган жиноятлари учун жазога тортилмоқда 

628 10:48 16.02.2022

АҚШ Европага Жазоир газини етказиб бермоқчи

964 18:35 11.02.2022
« Орқага