Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Жазоирда ўрмон ёнғинлари: қурбонлар сони ортди, мотам эълон қилинди

676

Жазоирнинг Тизи-Вузу вилоятида чиққан ўрмон ёнғинларида ҳалок бўлганлар сони 69 нафарга етди, дея хабар бермоқда “Анадолу” агентлиги. Қурбонларнинг 28 нафари аскар, қолганлари маҳаллий аҳоли вакилларидир.

Мутасаддилар ёнғинларда айнан неча киши ҳалок бўлганини ҳозир аниқ айтиб бўлмаслигини, уларнинг сони юзлаб бўлиши мумкинлигини айтмоқда. Уларнинг таъкидлашича, ўрмонларга атайин ўт қўйилган бўлиши эҳтимоли бор. Ҳукумат ёнғинларда ҳалок бўлганлар хотирасига бугундан уч кунлик мотам эълон қилди.

Ўрмонлардаги ёнғинларни ўчириш учун Европа Иттифоқидан иккита самолёт ижарага олинди. Самолётлардан бугундан эътиборан фойдаланиш бошланади. Мамлакатнинг 18 вилоятида 71 нуқтада ёнғин чиққан. Етиб бориш қийин бўлган жойлардаги ёнғинларни ўчиришнинг иложи бўлмаяпти. 

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Жазоир элчиси уч ойдан сўнг Францияга қайтмоқда

249 11:45 06.01.2022

Франция Жазоир уруши архивларини очди

810 14:12 23.12.2021

Тарихда бугун: французлар Жазоирда ваҳшиёна қирғин ўтказди

2629 10:05 26.11.2021

Жазоирдаги масжидга меъморчилик йўналишида халқаро мукофот берилди (фото)

665 08:00 23.11.2021

Марокаш Жазоирнинг айбловларига жавоб қайтарди

641 09:52 08.11.2021

“Жазоирнинг Франция билан алоқалари яқин орада яхшиланмайди”

1014 21:05 06.11.2021
« Орқага