Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Жазоирдаги масжидга меъморчилик йўналишида халқаро мукофот берилди (фото)

1115

Чикагодаги (АҚШ) Athenaeum архитектура ва дизайн музейи 2004 йилдан бери Eвропа архитектура, бадиий дизайн ва урбанизм маркази билан биргаликда энг яхши архитектура лойиҳаларини тақдирлаш учун “Халқаро архитектура мукофоти”ни топшириб келмоқда. Бу йилги ғолиблар орасида Жазоир пойтахтидаги “Жамаа ал-Жазаир” жоме масжиди ҳам бор.

Мазкур масжид ўтган йилнинг кузида фойдаланишга топширилган. У Масжидул ҳаром ва Масжиди набавийдан кейин дунёдаги учинчи энг йирик масжиддир. Баландлиги 265 метрга тенг минорага эга “Жамаа ал-Жазаир”да бир пайтнинг ўзида 120 минггача киши намоз ўқиши мумкин. 

Масжид ҳузурида Ислом санъати ва тарихи тадқиқот маркази ва музейи, анжуманлар маркази, кутубхона, илоҳиёт коллежи ҳам бор. 

“Жамаа ал-Жазаир”ни Германиянинг KSP Engel ва KREBS + KIEFER International консорциуми лойиҳалаштирган, қурилиш ишларини эса Хитой компанияси амалга оширган. 

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

 "Тарихнинг номаълум саҳифалари"

149 21:05 18.08.2022

Эшикоға беги

197 20:35 18.08.2022

Илм излаб сафар қилишдаги фазилатлари

173 20:05 18.08.2022

Фашистлар Германияси ва советлар ҳамкорлиги

254 19:35 18.08.2022

Ташқи ишлар вазирлиги Кобулдаги портлаш бўйича баёнот берди

239 18:58 18.08.2022

Саудияда «Vision-2030», бизда «Янги Ўзбекистон». Ўзбек дипломатининг интервьюси

174 18:55 18.08.2022
« Орқага