Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

“Жазоирнинг Франция билан алоқалари яқин орада яхшиланмайди”

1249

Жазоир президенти Абдулмажид Таббун Франция президенти Эммануэл Макроннинг Жазоир тарихига оид баёнотларидан кейин икки давлат муносабатларида юзга келган кескинлик тез орада юмшашига шубҳа билдирди.

Макрон 2 октябрь куни Жазоир тарихи “реал бўлмаган баёнотлар ва Францияга нисбатан душманлик”ка асосланганини айтган эди. Франция раҳбарининг фикрича, Жазоирдаги мустамлакачилар французлар эмас, балки улардан олдинги усмонийлардир.

Бунга жавобан Жазоир ҳукумати 3 октябрь куни мамлакат ҳаво ҳудуди Франция ҳарбий авиацияси учун ёпилганини эълон қилди ва Жазоирнинг Париждаги элчисини маслаҳатлашувлар учун чақириб олди.

Der Spiegel журнали мухбирининг Париж билан муносабатлардаги инқироздан эрта чиқиб кетиш эҳтимоли ҳақидаги саволига президент Таббун шундай жавоб берди: “Йўқ. Жазоирнинг ҳеч бир фуқароси бундай ҳақоратларни гапирадиган одам билан қайта мулоқотга киришмайди”.

У Франция раҳбарининг сўзларини “жуда хавфли” деб атади ва Макроннинг позицияси Жазоирни жиддий ташвишга солаётганини таъкидлади. “Халқлар тарихи масаласидаги ҳужумларга йўл қўйиб бўлмайди. Жазоирликларнинг таҳқирланишининг қабул қилиниши мумкин эмас ”, – дея таъкидлади Таббун.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Жазоирдаги ўрмон ёнғинларида 26 киши ҳалок бўлди

81 14:10 18.08.2022

Марокаш қироли «қардош» Жазоир билан алоқаларни тиклашга чақирмоқда

301 10:00 01.08.2022

Жазоирда инглиз тили мактаб дастурига киритилди

329 14:45 21.06.2022

Жазоир Испания билан туризм соҳасидаги ҳамкорликни бекор қилди

374 14:30 21.06.2022

Насронийлар халоскори бўлган шайх

922 21:05 17.06.2022

Жазоир Марокаш ва Исроилни мамлакатни ҳақорат қиладиган француз сериалини молиялаштиришда айбламоқда

806 19:35 23.02.2022
« Орқага