Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Жазоирнинг собиқ вазири аввал содир этган жиноятлари учун жазога тортилмоқда 

629

Жазоирнинг собиқ энергетика вазири ва ОПЕК президенти Чакиб Халил коррупцияда айбланиб, 20 йиллик қамоқ жазосига сиртдан ҳукм қилинди.

У бу жиноятларни ўн йил муқаддам, ушбу лавозимда ишлаган вақтида содир этган.

Халил устидан суд жараёни бўлиб ўтганидан икки ҳафта ўтиб, Сиди МʼҲамид пойтахт суди 14 февраль куни прокуратуранинг “2019 йил сентябрь ойида чиқарилган халқаро ҳибсга олиш буйруғи ижроси билан 20 йиллик қамоқ жазоси тайинлаш” ҳақидаги сўровларини маъқуллаган.

Шунингдек, у икки миллион Жазоир динори (14 233 доллар) миқдорида жаримага тортилади.

Мамлакатнинг собиқ президенти Абдулазиз Бутефлика даврида Жазоир Энергетика вазирлигини бошқарган Хелил 2010 йилда, қатор коррупция можаролари фош бўлгач, ҳукуматни тарк этиб, АҚШга қочиб кетган эди.  2013 йилда унга қарши халқаро ҳибсга олиш ордери чиқарилган, бироқ ҳибсга олиш ордери бекор қилинганидан кейин у 2016 йилда Жазоирга қайтган.

Бироқ 2019 йилда Бутефлика президентликдан четлатилиб, истеъфога чиққанидан сўнг, норозилик намойишлари ўтказилиб, уларда  ҳукуматдан собиқ президент давридаги таниқли ҳукумат ёрдамчилари ва амалдорларини ҳибсга олиш, тергов қилиш ва судга беришни талаб қилинган. Халилга қарши коррупция бўйича тергов қайта очилгач, у яна Жазоирдан қочишга мажбур бўлган. 

Катта қудратга эга бўлган собиқ энергетика вазирининг ҳозир қаерда экани маълум эмас. Шу сабабли Халилга нисбатан ҳукмлар сиртдан чиқарилган. Собиқ вазир Америка фуқаролигига эга бўлгани учун ҳозирда АҚШда эканлиги тахмин қилинмоқда.

Жазоирнинг амалдаги президент Абдулмажид Теббуннинг ўтган ойда коррупция ҳолатларини тергов қилиш ва уларга қарши курашиш бўйича орган ташкил этиш тўғрисида буйруқ берди. Шундан сўнг ҳукумат вакиллари томонидан амалдорлар ўртасида коррупцияга қарши курашиш бўйича қўшимча чоралар кўрилмоқда.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Жазоирда инглиз тили мактаб дастурига киритилди

242 14:45 21.06.2022

Жазоир Испания билан туризм соҳасидаги ҳамкорликни бекор қилди

299 14:30 21.06.2022

Насронийлар халоскори бўлган шайх

833 21:05 17.06.2022

Жазоир Марокаш ва Исроилни мамлакатни ҳақорат қиладиган француз сериалини молиялаштиришда айбламоқда

747 19:35 23.02.2022

АҚШ Европага Жазоир газини етказиб бермоқчи

966 18:35 11.02.2022
« Орқага