Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Жиззахда электр корхонаси масжидлардан ортиқча пул ундириб келган 

1032

“Жиззах ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖ томонидан 2019-2021 йиллар мобайнида масжидлардан жами 58289,3 минг сўм пул ундирилиб келингани аниқланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси расмий сайтида хабар берди.

Қайд этилишича, Қўмитанинг Жиззах вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан “Жиззах вилояти ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖнинг 2019-2021 йилларда истеъмолчиларга етказиб берилган электр энергияси бўйича тарифларнинг қанчалик тўғри қўлланилганлиги юзасидан ўрганиш ўтказилган. 

Ўрганиш жараёнида “Жиззах ҲЭТК” АЖ томонидан вилоятдаги диний ташкилотларга, шу жумладан, масжидларга 2019-2021 йилларда электр энергияси учун белгиланган тарифлар нотўғри қўлланилгани аниқланган. 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 22 августдаги “Дин соҳасидаги маънавий-маърифий, таълим ишлари ва фаолиятини янада такомиллаштиришда ижтимоий кўмак ва имтиёзлар бериш тўғрисида”ги 364-сон қарори ва 2003 йил 10 сентябрдаги 525-Ф-сонли Фармойишида мамлакатимиздаги диний ташкилотларга 2003 йилнинг 1 сентябридан бошлаб уларга кўрсатиладиган коммунал хизматлар (табиий газ, ичимлик суви, иссиқлик энергияси, электр энергияси, телефон, оқова сув ва маиший чиқиндиларни ташиш)га тўловларни аҳоли учун белгиланган тарифлар бўйича тўланиши қайд этилган. 

Шунга қарамай, “Жиззах ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖ томонидан ушбу қарор талаблари бажарилмаганлиги натижасида 2019-2021 йиллар мобайнида масжидлардан жами 58.289 млн сўм ортиқча маблағ олингани аниқланган. 

Бугунги кунда Монополияга қарши курашиш қўмитасининг Жиззах вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан “Жиззах ҲЭТК” АЖ томонидан нотўғри ҳисобланган 58 289,3 минг сўм маблағлар масжидларга қайта ҳисоб-китоб қилиш ишлари амалга оширилган.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Лавров Тожикистонга нега келяпти?

401 20:14 05.06.2023

Фотиҳ Эрбақон: «Одамларнинг машаққатларини енгиллатиш ибодатдир!»

544 18:18 05.06.2023

Душанбеда Марказий Осиёдаги энг катта масжид очилади

764 16:28 05.06.2023

Иброҳим алайҳиссалом чақириғига биринчи бўлиб «лаббайка» деганлар

599 14:40 05.06.2023

Таниқли ислом олими Жазоир ва  Марокашни мулоқотга чақирмоқда

1115 11:18 05.06.2023

Азон овози яхши эшитилмаса...

925 09:15 05.06.2023
« Орқага