Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

  Жиззахда кучли сел келди. Қурбонлар бор...

2186

Бугун, 20 апрель куни кузатилган кучли ёғингарчиликлар оқибатида Жиззах вилоятининг Бахмал, Фориш, Ғаллаорол ва Ш.Рашидов туманларида сел оқимлари юзага келди, дея хабар бермоқда ФВВ Жиззах вилояти бошқармаси ахборот хизмати.
Натижада айрим аҳоли яшаш жойлари, ижтимоий соҳа обектлари, экин майдонлари селдан зарарланди. 

“Айни пайтда Бахмал туманининг Нурафшон МФЙ, Гулобод қишлоғи, Ғаллаорол туманининг Молтоб ҚФЙ Молтоб қишлоғи, Ш.Рашидов туманининг Куёвбоши МФЙ ҳамда Фориш тумани Эгизбулоқ МФЙларида вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ҳамда фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва бундай вазиятларда ҳаракат қилиш давлат тизими (ФВДТ) томонидан ёғингарчилик оқибатларини бартараф этиш чора-тадбирлари кўрилмоқда”.

Хабарда айтилишича, вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлимлари ходимлари зудлик билан воқеа жойига етиб бориб, ёғингарчилик оқибатларини бартараф этиш тадбирлари олиб боряпти. Хусусан, ФВДТ куч-воситалари ҳамда кўнгиллилар томонидан 15-сонли ўрта мактабдан 180 нафар, 9-сонли мактабгача таълим муассасасидан 149 нафар ўқувчи-тарбияланувчилар хавфсиз жойга кўчирилди. Шунингдек, сел йўлларида хавфсизлик постлари ташкил этилиб, транспорт воситаларининг ҳаракатланиши вақтинчалик чекланди.
Расмий манба шунингдек ҳодиса оқибатида қурбонлар борлигини билдирди:
“Афсуски, ёғингарчилик оқибатларини бартараф этиш жараёнида, Фориш туманида  4 нафар фуқарони (1 нафар эркак, 3 нафар аёл) сел оқимлари оқизиб кетиш натижасида ҳалок бўлганлиги маълум бўлди”, дейилади хабарда.

Инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиъуун...
 

Диққат!
Ижтимоий тармоқларда "айни пайтда Тошкент - Жиззах йўлида бир неча км лик тирбандлик юзага келган"и ҳақида хабарлар тарқалмоқда. Ана шу томондан ўтадиган ҳамюртларимиз ушбу вазиятни инобатга олишларини сўраймиз.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Президент Шавкат Мирзиёев умра ибодатини бошлади

92 01:25 19.08.2022

 "Тарихнинг номаълум саҳифалари"

222 21:05 18.08.2022

Эшикоға беги

271 20:35 18.08.2022

Илм излаб сафар қилишдаги фазилатлари

211 20:05 18.08.2022

Фашистлар Германияси ва советлар ҳамкорлиги

333 19:35 18.08.2022

Ташқи ишлар вазирлиги Кобулдаги портлаш бўйича баёнот берди

297 18:58 18.08.2022
« Орқага