Бу ҳақда Жиззах вилояти ИИБ матбуот хизмати хабар қилди
Маълум қилинишича, бугун тунда соат 00:18 да Жиззах вилояти Шароф Рашидов тумани "Нурафшон" маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги темир йўл кесишмасида юк поезди “Shaсman” русумли юк машинаси билан тўқнашди. Оқибатда, тепловоз издан чиқиб кетган, юк машинаси эса ағдарилган. Жиззах-2 — Чаманзор темир йўл бекатлари оралиғининг 3550- километри, 6- тўсиғида жойлашган қўриқланмайдиган темир йўл кесишмасида рўй берган ушбу ҳодисага юк машинаси ҳайдовчисининг йўл ҳаракати қоидаларига амал қилмай, йўлнинг чап тарафидан ҳамда светофорнинг қизил чироғи тақиқига қарамасдан ҳаракатлангани сабаб бўлган.
Ҳодиса туфайли тепловознинг 2 нафар машинисти тиббий ёрдам олди. Шунингдек, “Shaсman” ҳайдовчиси шифохонанинг жонлантириш бўлимига ётқизилди.
Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.