Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Жорий йилда 2 300 км цемент-бетон қопламали ички йўллар барпо этилади

633

7 апрель куни Президент раислигида ўтказилган видеоселекторда 2022 йилда цемент ишлаб чиқариш 18 миллион тоннага етказилиши ва ички эҳтиёжлар тўлиқ қопланиши таъкидланди. Шунингдек, жорий йилда 2 300 км цемент-бетон қопламали ички йўлларни барпо этиш вазифаси қўйилди.

“Ҳар бир вилоятда йирик цемент корхоналари ва хусусий корхоналар билан биргаликда йўл қуриш ва эксплуатация кластерларини ташкил этиш орқали ички йўлларнинг эгасини топиш бўйича топшириқ берган эдим.Бу борада Қорақалпоғистон, Жиззах, Қашқадарё ва Навоийдаги ишлар аҳволи қолган ҳудудларга қараганда ҳали суст”, деди Президент.

Бу ҳудудлар ҳокимларига масаланинг ичига кириб, жиддий шуғулланиши шартлиги кўрсатиб ўтилди.

2022 йилда 2 минг 300 километр, шу жумладан Андижонда 270 километр, Фарғонада 200, Қашқадарё ва Тошкент вилоятида 190, Навоий, Наманган ва Самарқандда 180, Бухоро, Жиззах ва Сурхондарёда 170, Қорақалпоғистон ва Хоразмда 160, Сирдарёда 150 километр цемент-бетон қопламали ички йўлларни барпо этиш вазифаси қўйилди. 

Бунинг учун 2022 йилда цемент ишлаб чиқариш ҳажми 3,5 миллион тоннага кўпаяди. Яъни жорий йил якуни билан маҳаллий цемент ишлаб чиқариш 18 миллион тоннага етади. Бу билан ички эҳтиёжлар тўлиқ қопланиши таъкидланди. 

Шунингдек, Бош прокуратурага янги қурилаётган цемент-бетон қопламали йўллар сифати устидан қатъий назорат ўрнатиш топширилди.

Йўл кластерлари фаолиятини қўллаб-қувватлаш учун 1 майдан бошлаб йил якунига қадар импорт қилинаётган цемент-бетон қопламали йўл қуриш техникалари божхона божи ва утилизация йиғимидан озод қилиниши белгиланди. 

Йўл ва йўлаклар бўйлаб лотоклар ҳам қурилади.

Йиғилишида пойтахтда ҳам 250 км цемент-бетон қопламали йўллар қурилиши, бу ишлар учун Тошкент шаҳри маҳаллаларини обод қилишга ажратилган 1 трлн сўмга яна 200 млрд сўм йўналтиради.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Шавкат Мирзиёев Эрдоған билан қўнғироқлашди

288 21:58 15.08.2022

Манингким ғамларим...

222 21:30 15.08.2022

Саҳобалар инсонларнинг энг олийҳимматлисидир

171 20:00 15.08.2022

Латвиялик руслар Россия тажовуз қилса Латвияни ҳимоя қилади(ми?)

459 19:40 15.08.2022

Туркия қурол ва энергия ресурслари соҳасида кучаймоқда – Эрдоған

378 19:25 15.08.2022

Исаак Ньютон: «Атеизм инсоният учун шунчалик беъмани ва жирканчки...»

501 19:10 15.08.2022
« Орқага