Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

ЖССТ болаларни зарарлаётган гепатитнинг номаълум турини аниқлади

683

ЖССТ 12 давлатдаги 169 болада номаълум турдаги гепатит вируси аниқланганини маълум қилди. 23 апрелда Женевада чоп этилган ташкилот пресс-релизида энг кўп  — 114 ҳолат Буюк Британияда қайд этилгани айтилган

Бундан ташқари, Испанияда 13, Исроилда 12, АҚШда 9, Данияда олти нафар бола касалланган. Бундан ташқари, Ирландия, Нидерландия, Италия, Норвегия, Франция, Руминия ва Бельгияда ҳам гепатитнинг ушбу тури тарқалган. 

Гап бир ойликдан 16 ёшгача бўлган болалар ҳақида кетмоқда. Беморларнинг ўн етти нафарида жигарни кўчириб ўтказиш амалиёти ўтказилган. ЖССТнинг қўшимча қилишича бир марта ўлим ҳолати қайд этилган. 

Ташкилот маълумотларига кўра, касалланиш даврида жигар ферментлари даражаси ошиб кетади ва кўплаб ҳолатларда қорин оғриғи, диарея ва қайт қилиш каби симптомлар кузатилади. Шу билан бирга болаларда гепатитнинг одатий вируслари (А, В, С, D ва Е) аниқланмаган. Мутахассислар ҳозирда бу вирус тарқалишини халқаро ташрифлар билан боғламаяпти. 

74 нафар беморда аденовирус аниқланган. Бундан ташқари, 20 беморда коронавирус ҳамда 19 ҳолатда ҳам коронавирус, ҳам аденовирус билан зарарланиш қайд этилган. 

ЖССТ гепатитнинг ушбу номаълум тури аниқланган давлатларга маълумот тўплаш ва тиббий суриштирувларда ёрдам кўрсатмоқда.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Ўзбекистон ва Туркия раҳбарлари бир-бирларини байрам билан табриклади

202 21:43 05.07.2022

Ўзбекистоннинг ҳудудий яхлитлигига қандай ташқи кучлар раҳна солмоқда?

727 21:30 05.07.2022

Ҳаж зиёратида юрган Баҳодир Жалолов қорақалпоқ халқига мурожаат йўллади  

454 21:15 05.07.2022

Ўзбекистон ва Россия президентлари телефон орқали мулоқот қилди

495 21:07 05.07.2022

Ўзбекистон ТИВ Термиздаги ҳолат бўйича баёнот берди

1469 20:22 05.07.2022

Илихон

165 20:15 05.07.2022
« Орқага