Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

ЖССТ COVID-19нинг янги штаммига ном берди

779

Жаҳон Соғлиқни Сақлаш Ташкилоти (ЖССТ) коронавируснинг B.1.1.529 янги штаммини юнон алифбосининг 15-ҳарфига мувофиқ «Омикрон» деб атади.

Ташкилот ушбу штаммни "ташвиш уйғотувчи вариант" сифатида таснифлади. Таъкидланишича, ушбу штаммда 32 та мутация мавжуд бўлиб, улардан баъзилари ташвиш уйғотмоқда.

Илк бор B.1.1.529 штамми Жанубий Африка Республикасида қайд этилган. У Ботсвана, Исроил, Гонконг ва Бельгияда ҳам аниқланган.

ЖССТ ҳозирги ПЗР тестлари ушбу штаммни аниқлай олишини таъкидлади.

Дастлабки маълумотлар бошқа штаммларга қараганда ушбу вариант билан қайта инфекцияланиш хавфи юқорилигини кўрсатмоқда. Мутахассислар ҳозирда янги штамм ҳақида маълумот йиғмоқда. Хусусан, уларнинг вазифаси ҳозирда қўлланилаётган COVID-19га қарши вакциналар ундан қанчалик ҳимоялашини аниқлашдан иборат.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Европаликларнинг ярмига омикрон юқиши мумкин

375 09:26 12.01.2022

ЖССТ эмлашни тезлаштиришга чақиряпти

439 09:12 30.12.2021

Қатор давлатларда қатъий карантин чоралари кучайтирилмоқда

437 11:37 22.12.2021

ЖССТ раҳбари пандемиядан кейинги муаммолар ҳақида гапирди

545 17:25 16.12.2021

Қаршимизда турган янги офат – СНЮС маҳсулотлари!

2018 11:05 05.12.2021

ЖССТ Туркманистонни коронавирусни фаолроқ излашга чақиради

516 19:10 01.12.2021
« Орқага