Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

ЖССТ: “Коронавирус – узоқ давом этадиган таҳдид”

1551

Жаҳон Соғлиқни Сақлаш Ташкилоти (ЖССТ) коронавирус узоқ давом этадиган таҳдид эканини ва касалликнинг мунтазам бўлиши кутилаётганини маълум қилди. 

Deutsche Welle хабарига кўра, ЖССТ вакили Майк Райян бир қатор мамлакатларда касалланиш ҳолатларининг ортиши эпидемиянинг иккинчи тўлқини эмас, балки биринчи тўлқиннинг иккинчи авж нуқтаси эканлигини айтди. Шунингдек, у мамлакатлар коронавируснинг янги тўлқинларига тайёр туриши ва касалликка иложи борича кучлироқ қаршилик кўрсатиши кераклигини таъкидлади. 

“Дунёни иккинчи тўлқин қоплаб олганида мамлакатлар биринчи тўлқиндан дарс чиқарган бўлиши керак”, – деди у. 

Майк Райан тез орада коронавирусга қарши вакцинадан фойдаланиш бошланишидан кўпам умидвор бўлмасликни ҳам айтди. Унинг сўзларига кўра, йил охиригача бирор вакцина ўз таъсирини кўрсатиши мумкин, лекин ундан оммавий равишда фойдаланиш қачон бошланиши маълум эмас. 

 

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Иорданияни хавфли вируснинг янги тўлқини қоплади

414 09:45 15.07.2022

Коронавируснинг “кентавр” деб номланган янги мутацияси тарқалмоқда. У қанчалик хавфли?

827 20:05 14.07.2022

Covıd-19 билан касалланганлар ва ўлганлар сони маълум қилинди

672 19:15 14.07.2022

Кўринмас ёв ҳали чекингани йўқ

465 16:35 24.06.2022

БААда ниқоб тақмаганлар қаттиқ жазоланади 

406 15:45 21.06.2022

Эпидемия бошланганидан бери илк бор ўлим кузатилмади - Эрон

490 19:50 02.06.2022
« Орқага