Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Журналист ва блогерларга таҳдид қилган шифокор вазифасидан озод қилинди

855

Аввалроқ Риштон тумани тиббиёт бирлашмаси бошлиғи Усмон Мамадалиев томонидан маҳаллий журналист ва блогерларни ҳақорат қилингани бўйича аудиохабар тарқалган эди.

Бугун, 13 сентябрь куни Фарғона вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси биносида ўтказилган матбуот анжуманида ушбу ҳолатга ҳам тўхталиб ўтилди. Унда вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Ҳусан Мамажонов журналист ва блогерларга таҳдид қилиб, уларни ҳақоратлаган Риштон тумани бош шифокори Усмон Мамадалиев вазифасидан озод этилганини маълум қилган.

«Риштон туман тиббиёт бирлашмасининг собиқ бошлиғи телефон орқали суҳбатида номаъқул, тизим раҳбарига ярашмайдиган сўзларни айтган. Бу тиббиёт ходимларини, барчамизни ноқулай ҳолатга солди. Буни тушуниб етган бирлашма бошлиғи ўша куннинг ўзида ўз хоҳиши билан ариза ёзди. Аризаси қаноатлантирилиб, у билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинди. Журналист ва блогерларимиз унинг ҳаракатларидан норози бўлса, белгиланган тартибда ички ишлар ёки прокуратура идораларига мурожаат қилишлари мумкин», — деган Ҳусан Мамажонов.

Маълум қилинишича, Усмон Мамадалиев Фарғона вилоят соғлиқни сақлаш бошқармасининг 2021 йил 10 сентябрдаги буйруғи билан вазифасидан озод этилган. Меҳнат кодексининг 97-моддаси 1-бандига асосан ходим билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинган.

Шунингдек, Риштон тиббиёт бирлашмаси бошлиғи аудиохабар тарқалган куни видеомурожаат билан чиқиб, айтган гаплари учун блогер Баҳодир Элибоев ва РиштонТВ канали аъзоларидан узр сўраган эди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Ўзбекистоннинг яшаш учун қиммат давлатлар қаторидаги ўрни маълум бўлди

933 19:00 24.01.2022

Шоҳжахон Эргашев боксни тарк этмоқда

1068 14:42 24.01.2022

Инсоннинг мартабаси ислом мутафаккирлари ва орифлари нигоҳида

308 10:29 24.01.2022

Ўзбекистоннинг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмаси ривожлантирилади

203 08:05 24.01.2022

Ўзбек олимлари сувни зарарсизлантириш учун махсус қурилма ихтиро қилишди

1032 21:05 22.01.2022

Туркияда ўзбекистонлик аёллар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича ҳамкорлик меморандуми имзоланди

476 20:05 22.01.2022
« Орқага