Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Кадастр агентлиги ходимлари коррупцияга қўл урмоқда

1367

Кеча Олий Мажлис Сенатининг ўн саккизинчи ялпи мажлиси олдидан ўтказиладиган Ахборот сиёсати ва давлат органларида очиқликни таъминлаш масалалари қўмитасининг мажлисида Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги мутасаддилари соҳага оид қонунчилик ҳужжатлари ижро этилиши ҳолати тўғрисида маълумот бериб ўтди.

Йиғилишда Кадастр агентлиги ходимлари томонидан йўл қўйилган коррупция ҳолатларига алоҳида тўхталиб ўтилди. Кадастр агентлиги берган маълумотга кўра 2020 йилда агентликнинг 67 нафар ва 2021 йилнинг олти ойи давомида 48 нафар мансабдор шахслар ва ходимлари томонидан 70 та жиноят содир этилган.

«Бугунги кунда бу жиноятларнинг олдини олиш мақсадида агентликда фаолият юритаётган ходимлар ойлик маошини кўтариш энг тўғри йўл деб биламан. Шунинг учун ҳам биз ходимларимиз маошини икки ярим миллиондан олти миллионга кўтардик. Мақсад инсон моддий томондан тўкис бўлса жиноятга, коррупцияга йўл қўймайди», - деди кадастр агентлиги мутасаддиси.

УЛАШИНГ:

Теглар:
« Орқага