Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Калин: Анқара террорга қарши кураш учун рухсат сўрамайди  

791

Туркия мамлакатнинг миллий хавфсизлигини таъминлаш учун операциялар ўтказиш учун рухсат сўрамоқчи эмас. Бу ҳақда Туркия президенти матбуот котиби Иброҳим Калин Истанбулдаги Чираган саройида ўтказилаётган PenFest жаҳон қалам ишлаб чиқарувчилари фестивалига ташрифи чоғида журналистларга маълум қилди, дея хабар беради “Trend”  “Aнадолу” агентлигининг тарқатаётган хабарларига таяниб.

AҚШнинг Туркия Қуролли кучлари Pençe-Kılıç антитеррор операциясига муносабатини изоҳлар экан, Калин Aнқара уларни бартараф этиш бўйича келгусида ҳамжиҳатликда иш олиб бориш мақсадида иттифоқдошлари билан таҳдидлар масаласини муҳокама қилишга тайёрлигини эътироф этди. “Туркия таҳдид, жумладан, ҳужум ёки террорчилик ҳужуми содир бўлганда, НAТОнинг барча иттифоқчилари билан вазиятни муҳокама қилади. Биз улардан бир ёқадан бош чиқариб ишлашга хайрихоҳлик кутамиз, мабодо бунга истак бўлмаса, Президент Ражаб Тоййиб Эрдоған айтганидай, муаммони ўз кучимиз билан ҳал қилишга тайёрмиз”, — деди у.

 Туркия раҳбарининг матбуот котиби Туркия армиясининг Сурия ва Ироқ билан чегарадаги барча ҳаракатлари БМТ Низомининг 51-моддасига [ўзини мудофаа қилиш ҳуқуқига] асосланганини таъкидлади. Шунингдек, бу борадаги қадамлар давом эттирилишини, терроризмга қарши курашнинг замонавий концепциясига кўра, бутун ҳаракатлар моҳияти хавф бош кўтаргандаёқ йўқ қилишни ўз ичига олишини маълум қилди. “Ўзларига нисбатан заррача таҳдид бўлса, ўйланиб ўтирмай, ўн минглаб километр узоқликдаги ҳудудларга зарба берадиган давлатлар бугун Aнқаранинг бевосита Туркия чегараларида олиб бораётган операцияларидан ғазабланишлари ажаблантиради. Бундай танқид қараш юқорида номи тилга давлатларнинг позициясига номутаносибдир”, - дея давом этди у.

 Калин, Туркия бир вақтнинг ўзида уч йирик террор тузилмаси КИП, ИД ва Фатҳуллоҳ Гулен ташкилоти (FETÖ) билан курашаётган ягона НAТО давлати эканини эслатди.

Финляндия ва Швециянинг НAТОга аъзо бўлиш учун аризаси юзасидан президент матбуот котибининг таъкидлашича, Aнқара муаммоларга қарши курашда Иттифоққа қўшилиш учун ҳамкорлар ва номзодлардан ёрдам кутишга ҳақли эканлигини таъкидлади. “Aгар террорчилар Туркияга экстрадиция қилинса, Туркияга қарши жиноий тузилмалар фаолияти бостирилса, [аризани тасдиқлаш] жараёни, албатта, тезлашишини маълум қилди. Бу борада кўп нарса аниқ қадамларга боғлиқлигига алоҳида аҳамият қаратди.

Калиннинг таъкидлашича, Мадриддаги охирги НAТО саммити доирасида Туркия, Финляндия ва Швеция имзолаган Уч томонлама меморандумнинг барча бандларини бажариш муҳим. 

Унга кўра, Скандинавия давлатлари нафақат КИП террорчилари ва уларнинг бўлинмаларига, балки FETÖга ўхшаш уюшмаларнинг структураларига ҳам қарши курашиши керак

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

«Путиннинг ҳаракатларида ватанга хиёнат аломатлари бор» — Санкт-Петербург депутатлари амалдорларга қарши курашмоқда

112 16:35 27.01.2023

Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди муносабат билдирди

458 15:58 27.01.2023

Human.uz раҳбар ва ижодий гуруҳини «орган ходимлари» олиб кетди

555 15:35 27.01.2023

Эрондаги Озарбайжон элчихонасига ҳужум уюштирилди

245 15:05 27.01.2023

Эрон хакерлари сиёсатчилар ва журналистларга тобора кўпроқ ҳужум қилмоқда

180 14:20 27.01.2023

Германияда Россия фойдасига жосусликда гумон қилинган шахс ҳибсга олинди

233 13:50 27.01.2023
« Орқага