Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Камол Харрозий: Эронда ядро қуроли яратиш учун барча имкониятлар бор

821

Эрон ташқи сиёсати бўйича стратегик кенгаш раиси Камол Харрозий минтақа давлатларини мулоқотга чақирди.

Харрозий Эрон Олий раҳнамоси Оятуллоҳ Али Ҳоманаийнинг катта маслаҳатчиси ҳисобланади. У минтақадаги сиёсий келишмовчиликлар ва хавфсизлик муаммоларини ҳал қилиш мақсадида Эрон, Саудия Арабистони, Туркия, Миср  ва Қатар ўртасида мулоқот ўрнатиш муҳимлигини таъкидлаган.

Дипломат Қатар томонидан бу бўйича муҳим таклифлар берилганини ва Теҳроннинг унда иштирок этишга тайёрлигини билдирган.

Харрозий Эрон ядро дастури ҳақида гапирар экан, унинг мамлакати ядро қуроли яратиш бўйича барча техник имкониятларга эгалигини, бироқ бу бўйича якуний қарорга келмаганини маълум қилган.

Ўтган ойда Қатарда АҚШ ва Эрон икки кунлик музокаралар ўтказди. Улар 2015 йилда имзоланган ядро келишувини қайта тиклаш масаласини кўриб чиққан.

Шу билан бирга Теҳрон 16 июль куни 61 нафар америкалик, жумладан, собиқ давлат котиби Майк Помпеога қарши санкциялар жорий этган.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Каховка ГЭСи: қурбонлар ҳақида расмий маълумот берилди

962 18:12 08.06.2023

Тожик мигрантлари муаммолари, Лавровнинг ташрифи ва ЕОИИ масаласи

1047 15:35 08.06.2023

Ўзбекистон – Истанбулдаги анжуман диққат марказида

690 13:07 08.06.2023

Канада: мусулмонлар мактабдаги  ЛГБТ дарсларига қарши чиқишди

1369 10:32 08.06.2023

Мадина шаҳри 2023 йилги Ҳаж мавсумига тайёр

722 09:49 08.06.2023

Эрон гипертовушли ракета ишлаб чиқарувчи дунёдаги тўртинчи давлат бўлди

1472 15:30 07.06.2023
« Орқага