Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Канада: Оттавада хавфсизлик ходими вокзалда намоз ўқигани учун мусулмон кишига эътироз билдирди

1348

Канаданинг Via Rail компанияси ишчиси Оттавадаги темир йўл вокзалида мусулмон эркакдан намоз ўқимасликни сўрагани учун ишидан бўшатилди.

CTV News Ottawa пайшанба куни хабар беришича, ўзини Аҳмад деб таништирган мусулмон эндигина бўш йўлакда намоз ўқиб бўлганидан кейин қўриқчи унга яқинлашиб: “Бу ерда намоз ўқима... Кейинги сафар ташқарида намоз ўқигин”, деган.

Аҳмаднинг ахборот каналига айтишича, воқеа душанба куни Канада пойтахтидаги вокзалда юз берган.

Ottawa Citizen веб-сайтига кўра, кенг тарқалган воқеа видеосида қўриқчи эркакка унинг намози станциянинг бошқа фойдаланувчиларига халақит бераётганини айтган.

Via Rail Аҳмад ва бутун мусулмон жамоасидан узр сўради ва тўлиқ тергов ўтказишга ҳамда унинг хулосалари асосида “тегишли чора” кўришга ваъда берди.

Via Rail ва Канада мусулмонлари миллий кенгаши фуқаролик ҳуқуқлари ва ҳимояси гуруҳи "бахтсиз ҳодиса" деб баҳоланган воқеани муҳокама қилиш учун ўтказилган йиғилишдан сўнг, ҳар икки томон конструктив музокаралар ўтказганлиги ва хавфсизлик ходими бу борада нотўғри ҳаракат қилгани ҳақида қўшма баёнот тарқатди.

"Суҳбат умумий мақсадларга қаратилди, яъни Via Rail йўловчилар ва ходимлар диний эркинлик, жумладан, ибодат қилиш имкониятини амалда ҳис қилишда ўзларини хавфсиз ҳис қиладиган инклюзив муҳитни таъминлашга қаратилган", дейилади баёнотда.

Соқчи Аҳмадга: “Бу ерда намоз ўқишингни хоҳламаймиз. Сен бошқа мижозларимизни безовта қиляпсан, тушундингми?", деган.

Аҳмад CTV News телеканалига берган интервюсида воқеадан ҳайратда қолганини, ранжиганини ва унга нисбатан ҳурматсизлик қилинганини айтди.

У: “У мени хижолатга солди. Мен ранжидим. Наҳот бу Канада? Наҳот бу ер мамлакат пойтахти? Наҳот шу ер Оттава бўлса?", дея ажабланганини айтди.

Via Rail расмийларининг таъкидлашича, фирма ўзининг инклюзия сиёсатини Канада мусулмонлари миллий кенгаши (КММК) билан баҳам кўради ва кенгаш билан билан келажакда ушбу ҳодисаларнинг олдини олишга ёрдам берадиган зарур ислоҳотлар устида ишлайди.

Темир йўл компанияси, шунингдек, исломофобия ва ҳар қандай камситувчи хатти-ҳаракатларни кескин қоралашини таъкидлади.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Жума табриги ва диний масалаларни тарқатиш атрофидаги гап-сўзларга диний идора муносабати

190 12:01 30.05.2023

Косово шимолида серблар ўнлаб тинчликпарвар аскарларни жароҳатлади

318 09:29 30.05.2023

Хожа Аҳрори Валий, Али Қушчи, Амир Темурларнинг Истанбулга қандай алоқаси бор?

2894 14:14 29.05.2023

Чегарадаги отишма: Эрон ва Афғонистон ўртасидаги кескинлик нега кучайди?

3428 11:41 29.05.2023

Ўзбекистон Президенти Режеп Таййип Эрдоғанни Президент сайловидаги ишончли ғалабаси билан табриклади

1660 22:17 28.05.2023

Туркияда президентлик сайлови қизғин давом этмоқда

1895 15:03 28.05.2023
« Орқага