Канада ҳукумати расмий сайти хабарига кўра, мамлакат Россиядан алюминий ва пўлатни, шунингдек, Россияда бу металлардан ишлаб чиқарилган маҳсулотларни импорт қилишни тақиқлади.
"Канададаги ҳеч ким ёки Канададан ташқаридаги ушбу мамлакат фуқароси энди Россиядан ҳеч нарса сотиб олиш ҳуқуқига эга эмас. Қувурлар ижарасидан тортиб, темир йўллар ва трамвай йўллари қурилиши учун зарур материалларгача", дейилади маъмурият баёнотида.
Канада ҳукумати таъкидлаганидек, бу тақиқ Россиянинг Украинага кенг кўламли бостириб кириши сабабли Москвага эълон қилган санкцияларининг бир қисми ҳисобланади.
Ўз навбатида, Канада Молия вазири Кристия Фриланд “Канада Кремлни даромаддан маҳрум қилиш учун барча имкониятларни ишга солишда давом этади”, деб айтди. "Бугун биз Путин ўзининг ноқонуний уруши учун Канадага алюминий ва пўлат сотиш орқали пул топа олмаслигига кафолат берамиз", деди у.
Шунингдек, у 10 мартдан бошлаб Россиядан алюминий ва алюминий маҳсулотлари импортига 200 фоизлик бож жорий этган АҚШдан кейин Россиядан металлар импортини тақиқлаганини таъкидлади.
Россия Украинага бостириб кирганидан бери Канада Россия, Украина ва Беларуснинг 1400 дан зиёд жисмоний ва юридик шахсларига нисбатан санкциялар киритган.