Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Канададаги черков мактабларида болаларнинг қабри топилган. Рим папаси кечирим сўради

902

Кеча, 1 апрель куни Рим папаси Франциск черков мактаб-интернатлари ўқувчиларига нисбатан ёмон муносабатда бўлганлиги учун канадаликлардан кечирим сўради. Рим-католик черкови ушбу таълим муассасаларини ташкил қилиш ва бошқаришда иштирок этган.

Ватиканда маҳаллий ва канадалик епископлар иштирокида бўлиб ўтган йиғилишда Рим папаси барчаси учун Худога тавба қилишини билдирди. “Баъзи черков ходимларининг бундай хатти-ҳаракати учун Худодан кечирим сўрайман. Бу мени жуда хафа қилди. Мен биродарим канадалик епископлар қаторига қўшилиб, сиздан кечирим сўрайман”, деди. 

Франциск Канадага бўлажак ташрифини ҳам эълон қилди. “Канадада кўришгунча, у ерда сизга бўлган меҳримни яхшироқ ифодалашим мумкин”, деди у.

Рим папаси душанба куни Канададаги маҳаллий аҳоли раҳбарлари билан учрашди. Улар католик черкови бошқарган интернат-мактабларини ўнлаб йиллар давомида маҳаллий болаларга зўравонлик қилингани учун узр сўрашни талаб этмоқдалар.

Учрашув 2021 йил декабрига режалаштирилган, аммо коронавируснинг омикрон штамми тарқалиши сабабли бекор қилинганди. 

Гап шундаки...

Ўтган йилнинг 29 май куни Канадада номаълум қабрлар топилган эди. Хабар қилинишича, 215 нафар вояга етмаган, баъзилари уч ёш бўлган болаларнинг жасади Британия Колумбияси провинциясидаги Камлупс шаҳрида, маҳаллий аҳоли болаларини тарбияланган собиқ мактаб ўрнида топилган. 

Кейинчалик, 24 июн куни Саскачеван шаҳридаги Кауэссесс жамияти раҳбари Кадмус Делорм ҳам Канада ғарбидаги Саскачеван шаҳрида 1990 йилларгача фаолият юритган, ҳинду болалари тарбияланган собиқ черков интернат мактаби ҳудудида 751 нафар боланинг жасади қолдиқлари бўлган номаълум қабрлар топилгани ҳақида хабар берди.

Бош вазири Жастин Трюдо бу ҳолатни “Канада тарихидаги энг қора саҳифалардан бири” деб атади. 

Илк бор 1840 йили католик черкови томонидан очилган, охиргиси эса 1997 йилда ёпилган черков интернат-мактабларига 150 мингдан ортиқ маҳаллий аҳоли болалари мажбуран оилаларидан ажратилиб олиб кетилган.

Тахминларга кўра, болаларнинг аксарияти жинсий зўрлаш, жисмоний зўравонлик, шунингдек, очлик ва юпунликка дучор этилган, ҳатто баъзилари устида тиббий тажрибалар ўтказилгани аниқланган. 

2008 йилда Канадада черков мактаб-интернатларидаги бундай ҳодисаларни текшириш учун комиссия тузилди. 2015 йилда ўтказилган текширувдан сўнг расмийлар Канада мактаб-интернатлари тизими фаолиятини “маданий геноцид” деб эълон қилди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Собиқ папа черковдаги можаро учун кечирим сўради

1101 16:30 09.02.2022

«Кучуклар ва мушуклар фарзанднинг ўрнини эгаллаяпти» – Рим папаси 

1950 09:07 06.01.2022

Черковдаги педофилия: Рим папаси журналистларга раҳмат айтди

1295 09:30 15.11.2021

Рим папасини тиз чўктирган хон ёхуд Венгриянинг Туркий кенгашга нима алоқаси бор?

3642 12:05 13.11.2021

Фаластин президенти Рим папаси билан учрашди

1066 09:10 05.11.2021
« Орқага