Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Карантин қоидалари яна кучайтирилмоқда

2326

Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабарига кўра сўнгги кунларда мамлакатимизда коронавирус инфекцияси билан касалланиш ҳолатлари ортиб бораётганлигини инобатга олиб, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг таклифига биноан, бугунги кунга қадар Республика махсус комиссиясининг қарорлари билан жорий этилган тартиб ва чекловларга қўшимчалар киритилди.

Жумладан, жорий йилнинг 28 июнидан 12 июлига қадар Тошкент шаҳрига қўшни вилоятлардан автотранспорт (автобус, автомобиль) воситалари орқали ўта зарурат бўлмаган ҳолларда кириш бўйича чекловлар ўрнатилди;

Хавф ости гуруҳига мансуб аҳоли қатламлари билан биргаликда Тошкент шаҳри аҳолисининг 18 ёшдан катта бўлган барча қатламини ўзлари бириктирилган оилавий поликлиникаларда коронавирус инфекциясига қарши Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан иҳтиёрий тарзда оммавий эмланиши белгиланди.

Жорий йилнинг 28 июнидан бошлаб республика бўйлаб кўнгилочар объектлар – ресторан, тунги клублар, дискотека, караоке, бильярд заллари ва компьютер ўйинлари марказлари ҳамда умумий овқатланиш объектлари – кафе, ошхона, чойхоналарни ишлашига соат 8:00 дан 20:00 гача рухсат берилади. Кўнгилочар ва умумий овқатланиш объектларида ташриф буюрувчиларга ушбу муассасаларнинг умумий сиғимининг 50 фоизидан қатъий оширмаган ҳолда хизмат кўрсатиш белгиланди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Хитой карантинсиз саёҳатлар учун чегараларни очди 

905 18:15 08.01.2023

Хитой уч йилдан сўнг карантинни бекор қилмоқда

1299 13:50 27.12.2022

Қозоғистонга ниқоб режими қайтдими?

751 09:30 20.07.2022

Олмаотада карантин чекловлари жорий этилди

997 16:45 12.07.2022

Кўринмас ёв ҳали чекингани йўқ

928 16:35 24.06.2022

Карантин сабаб тайинланиши кечиккан пенсиялар тўлиқ қоплаб берилади – Пенсия жамғармаси

863 14:30 04.04.2022
« Орқага