Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Католик черковида “бир жинслилар никоҳи” можароси

54961

Ватинканнинг гомосексуалликнинг гуноҳ эканлиги, шу туфайли гомосексуалларнинг “никоҳи”ни маъқуллай олмаслиги ҳақидаги баёнотига бир гуруҳ роҳиб эътироз билдирди, дея ёзади Independent. 

Австрияда мухолиф роҳиблардан иборат “Черков поплари ташаббуси” деб аталувчи гуруҳ Ватиканнинг баёнотига жавобан итоатсизлик кампанияси бошлаганини ва гомосексуалларнинг “никоҳ”ини ўқишни давом эттиришини маълум қилган. “Бир-бирини севган бир жинсдагиларнинг никоҳини ўқимаслик ҳақидаги тақиқдан даҳшатга тушдик. Бу папа Франциск билан бирга ортда қолдирганимизга умид қилганимиз даврга қайтишдир”, дейилади гуруҳнинг баёнотида. 

Ватиканнинг баёнотида эса Тангри гуноҳни маъқулламаслиги ва шу туфайли католик черкови бир жинсдагиларнинг “никоҳи”ни маъқулламаслиги айтилган эди. 

“Черков поплари ташаббуси” гуруҳи шунингдек роҳибларнинг уйланишини қўллаб-қувватлайди. 2006 йилда ташкил этилган мазкур гуруҳнинг 350 аъзоси ва 3 мингдан зиёд қўлловчиси бор. 

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Қозоғистондан Ўзбекистонга гўшт маҳсулотлари экспорти кўпаяди

13 14:55 06.07.2022

Эрон Ислом Республикаси ТИВ Қорақалпоғистон воқеаларига ўз муносабатини билдирди

201 14:32 06.07.2022

Илмни диний ва дунёвийга ажратганлар динларини англамаптилар... 

79 14:20 06.07.2022

Виждон эркинлиги динсизликни тарғиб қилишми?

266 13:45 06.07.2022

Франция Суриядан 51 нафар аёл ва болаларни қайтарди 

77 13:20 06.07.2022

Карим Баҳриев: Қабоҳат салтанати

417 12:20 06.07.2022
« Орқага