Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Илм

Катта фиқҳ энциклопедияси: АЖРОДУН – кўса, кал

884

(180-қисм 181-қисм 182-қисм 183-қисм 184-қисм 185-қисм 186-қисм 187-қисм 188-қисм 189-қисм 190-қисм 191-қисм 192-қисм 193-қисм 194-қисм 195-қисм 196-қисм 197-қисм 198-қисм 199-қисм 200-қисм)

Таърифи
1. Танасида туки йўқ кишини луғатда

 ألرجل الأجرد [ар-рожулул ажроду] − кўса киши дейилади . 

Аёллар эса جرداء [жарда́ у] дейилади.

Фақиҳлар истилоҳида: соқоли чиқадиган вақти етган-у, лекин юзида тук чиқмаган киши ажрод дейилади. Бундан олдинги даврда эса уни أمرد [амрод] − соқоли чиқмаган ўспирин дейилади .

Ижмолий ҳукми

2. Уламолар балоғат ёшига яқинлашиб қолган ва ҳануз соқол-мўйлаби чиқмаган (амрод) ўғил бола агар гўзал юзли бўлса, уни сақлаш ва фитнани даф этиш мақсадида унинг ҳукмларини чиқаришган. Бу ҳукмларда ихтилофлар ҳам бор. Унга шаҳват билан қараш, у билан ёлғиз қолиш ва уни ушлашни ҳаром ёки макруҳ деб билишлари шу ихтилофлар жумласидандир (“Амрод” мавзусига қаранг). Вақти келиб ҳам соқол-мўйлаби чиқмаса, у ажрод деб аталади, баъзилар унга амроднинг ҳукми мос келмаслигини очиқ айтишган. Ибн Обидин раҳматуллоҳи алайҳ амроднинг ортида намоз ўқишни макруҳ деб билган баъзи уламолар ажроднинг ортида намоз ўқишни макруҳ санамаганларини нақл қилган .

Ҳанафийлардан бошқада бу борада бирор нарса топмадик. 

(давоми бор)

“Катта фиқҳ энциклопедияси”дан олинди. Китоб Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2019 йил 2 февралдаги №1309 рақамли хулосаси асосида чоп этилган

«Azon kitoblari» нашриёти

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Туркистоннинг қулаши ва оммавий қатағонлар

445 21:05 01.10.2022

Укамни гўдаклигида холам эмизган...

742 20:10 01.10.2022

Ислом оламининг қадимий беш кутубхонаси

397 19:25 01.10.2022

Фиқҳнинг уммат орасида тарқалишига сабабчи бўлган тўрт саҳоба. Саҳобалар даврида фиқҳнинг ҳолати

388 17:55 01.10.2022

Мансур ибн Илёс Шерозий — нейрожарроҳлик асосчиси

299 17:15 01.10.2022

Қозоғистонлик депутатлар: "Россиянинг ўзи «сирпанчиқ» йўлда" 

534 15:55 01.10.2022
« Орқага