Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Таҳлил

"Катта фиқҳ энциклопедияси": китоб чоп этилишига нима (ким) тўсқинлик қиляпти?

861

Дардимни достон қилиш одатим йўқ. Фақат бир нарса алам қилади. 200 атрофидаги дунё тан олган олимнинг узоқ йиллик меҳнат маҳсули бўлмиш "Катта фиқҳ энциклопедияси"ни ўзимизнинг ўнлаб уламоларимиз беш йил давомида ўзбекчага ўгиришди. Китоб қирқ етти (47) жилддан иборат. Юзлаб фиқҳий истилоҳлар ҳақида катта мақолалардан ташкил топган энциклопедия. Жаҳоннинг кўплаб тилларига ўгирилмоқда. Ўз тилига ўгирган давлатлар бу ишни муҳим воқеа ўлароқ тақдирламоқда. Биздаги ҳар бир аҳли илмнинг кутубхонаси тўридан ўрин олган ажойиб илм хазинаси (араб тилидагиси). Диний саводсизлигимизни йўқотишга ҳисса қўшадиган улкан иш. 

Аммо уч йил бўлибдики, Дин ишлари қўмитаси томонидан фақат икки жилдига рухсат берилди холос. Баҳона ё кўрсатилаётган сабаблар тушунарсиз. Шунча кишининг салмоқли меҳнати бир-икки кишининг қош-қовоғига қараб чанг босиб ётибди. 

Анча сабр билан кутдим. Агар мақсадим (таржимон, муҳаррир ва тезник ходимларга) сарфланган маблағни чиқариб олиш бўлганида бошқача йўл тутган бўлар эдим. Масъул шахсларнинг эътиборини жалб қилиш мақсадида энди оммага олиб чиқяпман. Бундай катта илмий хазинадан халқимиз баҳраманд бўлиши учун ёрдам беринг! Нашр учун тайёр бу энциклопедиянинг халқ қўлига етиб бориши учун кўмакдош бўлинг!

Устоз Мубашшир Ахмад

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Украинанинг Испаниядаги элчихонасидаги портлашдан кейин посилкалардан яна бир нечта бомба топилди

263 21:04 01.12.2022

Нима учун муслима аёлларга ғайридин эркакка турмушга чиқиш тақиқланган?

767 20:00 01.12.2022

Павел Фелгенгауер: «Қозоқлар ва қирғизлар ҳеч қачон Ереван тарафида туриб Бокуга қарши жанг қилмайди»

662 19:00 01.12.2022

«Арманистон Қорабоғни Озарбайжоннинг бир қисми деб тан олди» — Россия ТИВ вазири Лавров

567 18:10 01.12.2022

Россиянинг Украинадаги жиноятлари текшириш бўйича трибунал иш бошлайди 

263 17:28 01.12.2022

Пентагон Қатарга дронларга қарши илғор мудофа тизимини сотади

231 16:30 01.12.2022
« Орқага