Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Илм

Катта фиқҳ энциклопедияси: битта мажлисда талоқнинг такрорланиши

1007

(100-қисм 101-қисм 102-қисм 103-қисм 104-қисм 105-қисм 106-қисм 107-қисм 108-қисм 109-қисм 110-қисм 111-қисм 112-қисм 113-қисм 114-қисм 115-қисм 116-қисм 117-қисм 118-қисм 119-қисм)

Битта мажлисда талоқнинг такрорланиши

21. Духул бўлган (никоҳдан кейин бир бор жимоъ қилинган) ёки унинг ҳукмидаги аёлларга: “Бир мажлисда сен талоқсан, сен талоқсан, сен талоқсан”, деб талоқ такрор тушишини ният қилса, тўрт мазҳаб имомлари наздида, уч талоқ тушади. У аёл бошқа эрга турмушга чиқиб, алоқа қилмагунича аввалги эрга ҳалол бўлмайди. Ибн Ҳазм раҳматуллоҳи алайҳнинг сўзи ҳам шудир.

Маҳмуд ибн Лабиддан ривоят қилинган қуйидаги ҳадис бунга далил бўлади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга бир киши ўз хотинини жамлаб уч талоқ қўйгани хабар қилинди. Бас, у Зот ғазабланган ҳолда ўринларидан турдилар-да, сўнгра: “Мен ичингизда туриб, Аллоҳнинг китоби ўйин қилинадими?!” дедилар. Ҳатто бир одам ўрнидан туриб: “Эй Аллоҳнинг Расули, уни қатл қилайми?” деб юборди”. Насоий ривоят қилган.

Баъзи аҳли зоҳирлар наздида бунда бир талоқ тушади. Бу ибн Аббос розияллоҳу анҳунинг ҳам сўзидир. Буни Исҳоқ, Товус ва Икрима раҳматуллоҳи алайҳлар ҳам айтишган. Бунга “Саҳиҳи Муслим”да келган қуйидаги ҳадис далил бўлади: Абу Соҳба розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “У киши ибн Аббос розияллоҳу анҳуга “Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам, Абу Бакр даврлари ва Умар халифалигининг икки йилида уч талоқ биттага ўтганини биласизми?” деди. Шунда ибн Аббос: “Ҳа, Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам ва Абу Бакр даврларида ҳамда Умар халифалигининг икки йилида уч талоқ биттага ўтар эди.

Кейин Умар ибн Хаттоб: “Одамлар ўзлари шошилишлари керак бўлмаган нарсада шошилиб қолдилар. Агар уни ўтадиган қилиб қўйсак, қандоқ бўлар экан”, деб мулоҳаза юритди ва ўтадиган қилиб қўйди” деди. (Муслим, Абу Довуд ва Аҳмад ривоят қилишган). Агар бундан таъкид ёки тушунтиришни кўзлаган бўлса, бир талоқ тушади. Ҳанафий ва шофеъийлар наздида, “таъкидни ният қилганман”, деган гапи диёнатан қабул, аммо қазоан қабул эмас. Моликийлар ва ҳанбалийларда эса қазо ва фатво жиҳатидан қабул қилинади. Ҳеч қандай ниятсиз, мутлақ “сен талоқсан”, деб такроран уч марта айтса, ҳанафий мазҳабимиз, моликий, ва ҳанбалийлар наздида, уч талоқ тушади.

Шофеъийлардаги зоҳир ривоят ҳам шу, чунки каломдаги қоида унинг таъкидсиз бўлишидир. Шофеъийларнинг иккинчи қавлига кўра, бу ҳолатда бир талоқ тушади. Чунки унда таъкиднинг эҳтимоли бўлгани учун, таъкид яқиний тарзда олинади. Ибн Ҳазмнинг қавли ҳам шудир. Ҳанафий мазҳабимиз, моликий, ва шофеъийларда “Сен талоқсан, талоқсан, талоқсан”, деган гап “Сен талоқсан, сен талоқсан, сен талоқсан” жумласи кабидир.

Шунингдек, ҳанбалийларда ният вақтида талоқнинг тушиши ва ададланиши, таъкидни ёки тушунтиришни ирода қилиши тўғрисида булар бир хилдир. Аммо ҳеч қандай ниятсиз, мутлақ айтилганда, аввалги жумлада уч талоқ, иккинчисида бир талоқ тушади.

“Катта фиқҳ энциклопедияси”дан олинди. Китоб Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2019 йил 2 февралдаги №1309 рақамли хулосаси асосида чоп этилган

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Ҳасан Басрий: Нечун йиғламайсиз?

84 12:00 20.05.2022

Бу йил янада  кўпроқ ўзбекистонлик ҳажга боради

373 11:25 20.05.2022

Time журнали “Йил одами”ни эълон қилди

444 11:00 20.05.2022

Мисрлик талаба қиз илк марта Қуръонни тўлиқ ҳолда қайта ёзди

219 10:35 20.05.2022

Бугунги жума мавъизаси билан танишинг

712 10:05 20.05.2022

Бир миллиондан зиёд қочқин Украинага қайтди

140 09:40 20.05.2022
« Орқага