Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Илм

Катта фиқҳ энциклопедияси: Эҳромда жимоъ фидясининг киришиб кетиши

1058

(100-қисм 101-қисм 102-қисм 103-қисм 104-қисм 105-қисм 106-қисм 107-қисм 108-қисм 109-қисм 110-қисм 111-қисм 112-қисм 113-қисм 114-қисм 115-қисм 116-қисм 117-қисм)

Эҳромда жимоъ фидясининг киришиб кетиши

18. Ҳаж ниятида эҳромга кирган кишининг такрор жимоъ қилиши туфайли зиммасидаги фидянинг ҳам такрорланиши ёки бир-бирига киришиб кетиши борасида фақиҳларнинг уч хил қарашлари мавжуд:

1) мажлис бир бўлса, фидя ҳам битта бўлади. Бу ҳанафийларнинг қарашидир. Биринчи қилинган ишнинг каффорати ҳали берилмаган бўлса, ҳанбалийлар ҳам шу қавлни қўллаб-қувватлашади. Агар каффорати берилган бўлса, иккинчи қилинган ишга ҳам фидя берилади;

2) мажлис нечта бўлишидан қатъий назар, битта фидя берилиши. Чунки ҳукм аввалги жимоъга тегишли, кейингиларига эмас. Бу моликийларнинг сўзидир;

3) жимоъ такрорланиши билан фидя ҳам қайта берилади. Чунки жимоъ каффоратга сабаб бўлиб, қачон яна сабаб топилса, яъни жимоъ жинояти яна такрорланса, фидя лозим бўлаверади. Бу шофеъийларнинг қавли ва имом Аҳмаддан қилинган ривоятдир. Хулуъдаги иттиҳодул мажлис

19. Ҳар тўрт мазҳабда ҳам агар эр аёлини хулуъ этса, уни қабул қилиш мажлис билан чегараланади. Аммо аёл эридан хулуъ сўрамаса ёки улар хиёрни шарт қилишмаса, ҳанафий мазҳабимизда аёлнинг мажлиси эътиборга олинади. Гарчи аёл эрнинг хулуъ борасидаги таклифини ҳали қабул қилмаган бўлса ҳам эр сўзидан қайта олмайди. Лекин аёл хулуъни таклиф этган бўлса, ҳали эр уни қабул қилишидан аввал аёл сўзидан қайтиши мумкин. Бошқа фақиҳларга кўра, хулуъда икки томоннинг мажлиси эътиборга олинади. Эр ийжоб қилса ёки хиёр шарт этилса, ҳанафийларда ҳам мазкур қавл, яъни томонларнинг мажлиси эътиборга олинади. Хулуъда ийжоб билан қабулни тезлаштириш ёки кечиктириш саводо-сотиқдаги кабидир. Буларнинг барчаси таълиқ, яъни хулуъни бир нарсага боғлиқ қилиб қўйилмагандаги ҳолатдир.

Аммо хулуъ бирор нарсага боғлиқ бўлса, мажлисда қабул қилиш шарт этилмайди. Лекин моликийлардан ибн Абдуссалом бунга хилоф фикрдадир. Шунингдек, аёл хулуъни эрга таклиф этса, мажлисда қабул қилиш шофеъ ий, ҳанбалий мазҳаблари фикрича, муъоваза битимига эътиборан шарт ҳисобланмайди. Хулуъни бирор шартга боғласа (масалан, фалон иш бўлмаса, сени хулуъ қиламан каби), ўша иш амалга ошгандан кейин хулуъ қабул қилинади.

Эр ёки аёл хулуъ таклифи билан чиққанлигини билиш мажлиси − ҳанафий ва шофеъийларда − хулуъда битим мажлиси ҳисобланади. Моликий ва ҳанбалийларда ҳам ушбу маънодаги гаплар бор. Аммо буни очиқ айтишмаган. Лекин улар хулуънинг сийғаси савдо сийғаси каби бўлишини зикр қилишган. Улар аёл йўқлигида қилинган хулуъ ҳақидаги сўзларида аёл ҳозирлигида қилинган хулуъга хилоф келадиган бирор янги нарса келтиришмаган. Шунингдек, вакилни ҳам бирор янги қавл билан хослашмаган.

“Катта фиқҳ энциклопедияси”дан олинди. Китоб Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2019 йил 2 февралдаги №1309 рақамли хулосаси асосида чоп этилган

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Катта фиқҳ энциклопедияси: Ҳокимнинг мажбурлаши

239 21:50 19.05.2022

Катта фиқҳ энциклопедияси: Шариат ҳукми билан мажбурлаш

375 21:50 18.05.2022

Катта фиқҳ энциклопедияси: Мажбурлашнинг сифати (таклифий ҳукми)

296 21:50 17.05.2022

Катта фиқҳ энциклопедияси: ИЖБОР – мажбурлаш

416 22:05 16.05.2022

Катта фиқҳ энциклопедияси: Китобларга ижозат  беришнинг турлари

291 21:55 15.05.2022

Катта фиқҳ энциклопедияси: Ижозатни инкор қилиш

446 21:50 14.05.2022
« Орқага