Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Илм

Катта фиқҳ энциклопедияси: Энциклопедия иловалари

791

(1-қисм2-қисм3-қисм4-қисм5-қисм6-қисм7-қисм, 8-қисм, 9-қисм10-қисм 11-қисм12-қисм13-қисм14-қисм 15-қисм 16-қисм 17-қисм 18-қисм 19-қисм 20-қисм)

Энциклопедия иловалари

а) шахслар таржимаи ҳоли:

56 – Ўрганилган муаллафотларнинг ҳаммасидан фойдалангандан кейин энциклопедияда шахслар таржимаи ҳолига ҳам эътибор қаратилиши табиий ҳолдир. Шунинг учун энциклопедия мавзуларида зикрлари ўтган фақат фуқаҳоларнинг таржимаи ҳолларини мўъжаз кўринишда таништиришга қарор қилинди. Бунда уларни танитадиган қадар, шуҳрат ё шогирди кўплиги жиҳатидан фарқлаб бериш кўзланди. Шу билан бирга таржиҳ ва тахрижда улардан нақл қилинган қавллар риояси учун машҳур муаллафотлари ва фиқҳдаги даражаларига ишора қилиб ўтилди. Таржимаи ҳоллар мурожаат қилинган манбалар баёни билан ниҳоясига етди. Энциклопедиянинг ўзбекча шаклида арабчасидан фарқли ўлароқ таржимаи ҳоллар бир жойга йиғилиб, алоҳида жилд қилинади.

б) усули фиқҳ ва иловалари:

57 – Усули фиқҳ илми ҳақида мутахассислари шундай дейишади: “Фиқҳ илми давомли кўпая бораётгани ҳолда усули фиқҳ илми чегараланган”. Усулда қадимда ва ҳозирда ёзилган китоблар кўп ва хилма-хилдир. Ҳатто уни пишиб-етилган илм дея тавсифлашади. Унинг услубини янгилашга фиқҳга бўлгани каби ҳожат йўқдир. Усулнинг уни тушунишда, маълумотларини бир-бирига қўшишда ва юзага келиш ва суянишни мантиқий тартиблашда ўзига хос табиати бор. Шунингдек, ундаги хилофнинг бошқача йўналиши бўлиб, бунда таққослаш нафақат мазҳабларнинг, балки фирқалар эгаларининг ҳам барча далиллаш масалалари эътиборга олинган ҳолда давом этади. Шу сабабга кўра илова энциклопедиядан ажратилди ва барча усулий истилоҳларни фиқҳий истилоҳлар мазмуни ичига киритиш билан кифояланилди. Бундан мақсад, ҳукмни танитиш ва унга ишора этиш, ҳамда тафсилотни мавзу юзасидан тартиб берилган иловага қолдириш эди. Олдин ҳам айтганимиздек, мавзу юзасидан тартиб фойдаланувчига осон бўлиши учун танланди. Шу билан бирга иловага алифбо бўйича мундарижа ҳам қўшимча қилиндики, бу билан илова ва энциклопедиядаги усулий истилоҳ ўринларига далолат қилиш кўзланди. Фиқҳ билан усули ўртасида тебраниб турган куллий қоидалар, ашбоҳ ва назоирлар, ҳамда фуруқларга нисбатан ҳам шу гапни айтишимиз мумкин. Яъни буларни ҳам ўрганиш ўрни ана шу иловада, ўзига муносиб тартибда бўлади. Бу жиҳат гарчи фиқҳий мерос ҳисобланса-да, фиқҳни тушунишда, тахриж ва истинботга қодир бўлишга олиб борадиган энг осон воситалардандир. Тоза фиқҳдан кўра унга эътиборнинг кам экани, ундан қозилик ва фатво мақсад қилишганидир. Шунинг учун ҳам баъзилар ундаги маълумотлар билан фатво беришда, асл фиқҳий китоблардаги масалалар билан мувофиқлиги аниқ бўлгунча кутиб туриш зарурлигини айтишади.

в) замонавий масалалар:

58 – Булар янги пайдо бўлган ҳодисалар бўлиб, ҳижратнинг ўн учинчи асригача тадвин қилинган қадим фиқҳий манбаларда уларнинг аниқ ва муфассал ҳукми топилмагандир. Бундай замонавий масалалар учун асл энциклопедиядан мустақил равишда илова ёзишни ихтиёр этилди. Чунки бу масалаларнинг кўпгина манбалари энциклопедиянинг вақт доирасидан ташқарида юзага келгандир. Бу манбалар гарчи истинбот қоидаларига мувофиқ келса-да, кўп ҳолларда янги шахсий ижтиҳод натижаси бўлган. Шунингдек, улар муноқашалар, таржих ва ихтиёрлар устига қурилган. Шу сабаб ўз ичига олган фиқҳий меросдан фарқлаб олиш учун уларни энциклопедиянинг ўзагидан ажратиб олиш лозимдир. У фиқҳий мерос ўз принциплари манзарасида ўхшашлик, тахриж ва янги истинбот йўли билан аср муаммоларига ечим чиқаришда асос ҳисобланади. Замонавий масалаларни ёзишда қадим ва янги манбалардан ҳар томонлама фойдаланишга йўл берилади. У манбалар ўша мавзуга тегишли сўнгги фиқҳий фатво китобларида келган масалалардан ташқари, даврий нашрлар, ихтисослашган илмий рисолалар ва исломий академиялар ва конференцияларда эълон қилинган ишлардан иборат бўлиши мумкин. Бу йўналишда турли соҳа мутахассислари ўрганилаётган ҳодисаларга соғлом тасаввур тақдим этишда асосий роль ўйнашади.

Ўрганилаётган ҳодисалар хоҳ назарий (иқтисодий ёки ижтимой) бўлсин, хоҳ тажрибавий (тиббий ёки илмий) бўлсин, фарқи йўқ. Чунки бунинг соғлом шаръий ҳукмни беришда ўз ўрни бор. Зеро, бир нарсага ҳукм бериш у тўғридаги тасаввурдан келиб чиқади. Ҳукмнинг соғлом бўлиши тасаввурнинг соғлом бўлишига боғлиқдир. Кўпгина ихтилофлар тасаввурни аниқламасликдан, ёки ундаги хатодан ёхуд ўзгариб турадиган урфларга ё такомиллашиб борадиган маданият воситаларига таянишдан юзага келади. Бу роль ўз вазифасини ўтаб бўлгандан кейин шаръий ҳукмларни истинбот қилиш вазифаси майдонга чиқади. Бу вазифа ўз ўрни – ижтиҳод ва фатво мавзусида баён қилинадиган ишларда лаёқати бор кишиларга топширилади. Келажакда бу илова Китоб ва Суннатдан ёки ижтиҳод асрлари давомида ишончли усулига кўра истинбот этилган фиқҳий меросдан фарқли ўлароқ, ўзгартиришга ва қайта кўриб чиқишга учраши мумкин. Энди илова мазмунига келсак, уни энциклопедия ўзагига қўшишдан олдин танқид ва тадқиққа бўйсунадиган бир муддат ўтишига эҳтиёж бор. Мана шу жиҳатни таъминлаш ва тўлдириш учун замондош фуқаҳоларнинг аср муаммолари ва масалалари хусусидаги шаръий қарашларини аниқлаш учун анжуманлар ўтказиш мақсадга мувофиқдир. Буни амалга ошириш муносиб вақтда доимий фаолият кўрсатадиган фиқҳ академияси ташкил этишни тақозо қилади.

г) фиқҳнинг нотаниш луғати:

59 – Энциклопедия қадим фиқҳий манбалардан фойдаланишга ёрдам беришдан ташқари, фуқаҳолар ўртасида кўп ишлатиладиган луғавий лафзларнинг маъноларини комил қилиб беради. Уларнинг маъно-мазмунини аниқлаштириб беради, хусусан, лафзнинг бир неча маънолари ичидан улар танлаган маънони ёки муштарак маъноли лафз­­­­нинг ичидан қарашлар қай бирига тўхтаганини кўрсатиб беради. Мазкур мақсадларни билишнинг ҳаққини қачонки, фиқҳ луғатини умумий, жамловчи суратда ўзлаштирилгандагина олиш мумкин. Чунки у ҳар бир мазҳаб аҳли ёзган муаллафотларда сочилиб кетган ва такрорланади. Ана шу мақсадни амалга ошириш учун махсус луғавий қомусларга тартиб берилган. Ҳанафийларда Мутарризийнинг “Муғриб” ва Насафийнинг “Тилбатут-талаба”, шофеъийларда Азҳарийнинг “Зоҳир” ва Файюмийнинг “Мисбоҳ”, ҳанбалийларда Баълийнинг “Матлаъ” ва моликийларда Умавий Тунисийнинг “Танбиҳут-толиб лифаҳми Ибнил Ҳожиб” каби қомуслар таълиф этилган. Энг сўнггида тилга олинган китобдан бошқалари нашр этилган ва ўқувчилар орасида қўлма-қўл юради. Илова ўз ичига олган нарсалар ичида фуқаҳолар истилоҳий таъбир ва муомаладаги сийғалар сифатида ишлатадиган лафзлар ҳам бор. У лафзлар фиқҳий ҳукмларнинг ўзи учунгина эмас, балки эътиборга олиш ва таржиҳ этиш жиҳатидан ҳукмнинг даражаларига далолат қилиши учун ҳамдир. Бунга фатво, мухтор ва саҳиҳ қавлга ўхшаш лафзлар мисол бўлади. Гарчи буларнинг зоҳир лафзи тушунарли бўлса ҳам, хос далолатларга эга бўлгани сабабли баён этишга муҳтож нотаниш фиқҳ луғатларидан ҳисобланади. Энциклопедияни ёзиш услуби:

60 – Ҳар қандай энциклопедиянинг кўзланган мақсадга эришиш ва унинг муҳим хусусиятлари бўлмиш бирлик ва ҳамоҳангликни сақлаб қолиш йўлида риоя қиладиган ўз услуби бўлиши лозим. Ёзишда амал қилиниши керак бўлган услубни баён этиш жуда муҳим ишдир. Чунки у унинг умумий хусусиятини таниб олишга ёрдам берганидек, энциклопедиядан тўғри фойдаланиш учун қўлланма бўлади. Шунга ишора қилиб ўтиш керакки, бунда яна бошқа иккиламчи услублар ҳам бор бўлиб, биз уларга тўхталиб ўтирмаймиз. Чунки улар энциклопедияга тайёргарлик кўришда услубни белгилаш қабилидан бўлган, холос. Бундай услублар восита ўлароқ кўпаяди ва ривожланиб боради. Шунингдек, энциклопедияни нашр қилишдаги шаклий услуб ҳақида ҳам сўзлаб ўтирмаймиз. Чунки у шундоқ ҳам кўзга кўриниб турибди. Қуйида бу энциклопедия услубида амал қилинган режаларга изоҳларни келтирамиз. Улар: энциклопедия тартиби, истилоҳларни тасниф этиш, йўналишларни баён қилиш, услуб ва манбалар, ҳамда далил ва тахрижлар. Энциклопедиянинг алифбо бў­йича тартиби:

61 – Энциклопедиядаги маълумотларни истилоҳлар орқали тақдим этиш ихтиёри ва уларни алифбо бўйича тартиблаш энциклопедия хусусиятларининг му­­ҳимларидан саналади. Улар осон тартиб ва барқарорликни таъминлайдики, қадим муаллифларнинг фиқҳий масалаларга муносиб жойларни белгилашда қарашларнинг қарама-қаршилигидан пайдо бўлган чалкашликни кетказади. Бу борада қадим китоблар ихтилофи шу даражага борганки, бобларни тартиблашнинг ўзида мазҳаблар ўртасида ёки бир мазҳабнинг ўзида катта фарқларни кўришимиз мумкин. Алифбо бўйича тартибни ушлаш мутахассис бўлмаганларга излашни осонлаштиради ва чалкашликни кетказади. Фиқҳий истилоҳлар таснифи: Истилоҳлардан нима мақсад қилинганини қўшимча изоҳлаб айтишимиз мумкинки, фуқаҳолар асл луғавий маъносига зиёда хос маъно учун ишлатган ёки муштарак лафзнинг маъноларини бир маънога чеклаган ёхуд масалага ном сифатида берган сарлавҳа лафзларини истилоҳлар дейилади. Куллий ё жузъий мавзуларга тегишли боблар сарлавҳалари шу жумладан, ва уларнинг ўзига тегишли шаръий ҳукмлари бор. Истилоҳларнинг бир хил тартиби бўлиб, уларнинг сифати ва баён миқдори қандай бўлишидан қатъи назар ўша тартибга бўйсунади. Тартиб бирлиги қулайлик ва енгилликни таъминлайди. Илло бундай ҳолат тартибга солиш жиҳатидан бошқача истилоҳларни бир истилоҳ ичида таснифлашга монеълик қилмайди. Бундай истилоҳлар уч хил бўлиб, улар:

а) аслий истилоҳлар;

б) ўзгарган (жузъий) истилоҳлар;

в) далолат истилоҳлари.

[АИММАТУН] – ИМОМЛАР Таърифи ائمـــــــــــــة] Аимма] сўзи луғатда “бошқалар эргашадиган кишилар” маъносини англатади1 . Яъни халқ яхшилик ёхуд ёмонлик йў­лида, ихтиёрий ё мажбурий тарзда эргашадиган шахслар – имомлардир. Масалан, раис, раҳбар, бошлиқ каби атамалар ҳам бу сўзга маънодош бўла олади. Унинг бирлик шакли امام] има́- мун] – имом. Истилоҳий маъноси ҳам луғавий маъносидан йироқ эмас2 .

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Катта фиқҳ энциклопедияси: ибронинг мавзуси

495 22:05 07.12.2021

Катта фиқҳ энциклопедияси: ҳақ соқит бўлганидан сўнг ёки тўланганидан кейинги ибро

491 22:05 06.12.2021

Катта фиқҳ энциклопедияси: ибронинг айнан ўзи учун бўлган шартлар

483 22:05 05.12.2021

Катта фиқҳ энциклопедияси: иброга вакил қилиш

591 22:05 04.12.2021

Катта фиқҳ энциклопедияси: иброни рад этиш

571 22:05 03.12.2021

Катта фиқҳ энциклопедияси: ибронинг рукнлари - қабул

568 22:05 02.12.2021
« Орқага