Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Илм

Катта фиқҳ энциклопедияси: фаросат асосида ҳукм чиқариш

901

(140-қисм 141-қисм 142-қисм 143-қисм 144-қисм 145-қисм 146-қисм 147-қисм 148-қисм 149-қисм 150-қисм 151-қисм 152-қисм)

Фаросат асосида ҳукм чиқариш

37. Фаросат сўзи ботинни идрок қилиш мақсадида синчковлик билан зоҳирга назар солиш оқибатида вужудга келган тўғри гумондир. Истилоҳий маъноси ҳам бундан ўзгача эмас. Барча мазҳаб фақиҳлари фаросатгагина асосланиб, ҳукм чиқариб бўлмайди, дейдилар. Чунки шариатда ҳукмнинг асослари маълум ва қатъий чегараланган. Фаросат эса уларнинг ичида мавжуд эмас. Бундан ташқари фаросатнинг ўзигагина таяниб ҳукм қилиш гумон, чама ва тахмин билан ҳукм қилишдир1041. Бироқ ибн Қаййим фаросат асосида ҳукм чиқаришнинг машруълигига ҳужжатлар келтирган ва бунга бир қанча мисолларни санаган1042. Бунинг тафсилоти “Фаросат” истилоҳида келади.

Мутахассисларнинг сўзи асосида ҳукм қилиш

38. Барча мазҳаб фақиҳларининг иттифоқига кўра, агар бир мутахассис чуқур илмли ва моҳир бўлса, соҳасига тегишли масалада унинг сўзига асосан ҳукм чиқариш жоиз. Нарсадаги айбнинг эски ёки янги эканини билишда ундан ёрдам олиш бунга мисол бўлади.

Жароҳатнинг нечоғлик жиддийлиги, чуқурлиги, кенглигини билишда табиб ва жарроҳга мурожаат қилинади. Қасос олиш ишларига ҳам улар бош-қош бўлишади. Бокираликни аниқлаш каби аёллардан бошқалар қараши мумкин бўлмаган ҳолатларда эса аёллар шифокорига мурожаат қилинади.1043

Истисҳоб асосида ҳукм қилиш

39. “Истисҳоб” луғатда “лозим тутиш”, “ажралмаслик” маъноларида келади. Истилоҳда эса ҳукмни собит қилувчи сифатни то хилофи собит бўлмагунича қолдиришдир. Моликий, ҳанбалий ва аксар шофеийлардан иборат жумҳурнинг қавлига кўра, истисҳоб рад этиш учун бўладими, исбот учун бўладими, фарқи йўқ, у ҳужжатдир. Ҳанафий мазҳабимизда эса унинг мутлақ ҳужжат ёки айрим шартларга кўра ҳужжат бўлиши борасида ихтилофли қавллар бор. Уларнинг баъзилари истисҳобни ҳужжат эмас, деган бўлсалар, айримлари эса уни исбот масаласида яроқсиз. Фақат рад этиш учун ҳужжатдир, деганлар. Истисҳобнинг бир неча қисмлари ва турлари мавжуд. Бунинг тафсилоти “Истисҳоб”1044 истилоҳида келади.


1041 Ибн Фарҳун. Табсиратул ҳукком. 2-ж. 131-б.

1042 Муҳаммад ибн Абу Бакр Шамсиддин. Туруқул ҳукмийя. 24-б.

1043 Ибн Фарҳун. Табсиратул ҳукком. 2-ж. 74-б.

1044 Муҳаммад ибн Али Шавконий. Иршодул фуҳул ила таҳқиқил ҳаққи мин илмил усул. 238-б.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Катта фиқҳ энциклопедияси: Мислининг ҳақи

623 21:50 28.05.2022

Катта фиқҳ энциклопедияси: УЖРОТУН – Иш ҳақи

670 21:50 27.05.2022

Катта фиқҳ энциклопедияси: АЖРОДУН – кўса, кал

739 21:50 26.05.2022

Катта фиқҳ энциклопедияси: АЖРУН – Ажр

428 21:50 25.05.2022

Катта фиқҳ энциклопедияси: Фиқҳий истеъмолдаги ижтиҳоднинг сифати (таклифий ҳукми)

467 21:50 24.05.2022

Катта фиқҳ энциклопедияси: Ижтиҳод даражалари

440 21:50 23.05.2022
« Орқага