Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Илм

Катта фиқҳ энциклопедияси: ибронинг мавзуси

1179

(50-қисм 51-қисм 52-қисм 53-қисм 54-қисм 55-қисм 56-қисм 57-қисм 58-қисм 59-қисм 60-қисм 61-қисм 62-қисм 63-қисм 64-қисм 65-қисм 66-қисм 67-қисм 68-қисм 69-қисм 70-қисм 71-қисм 72-қисм 73-қисм 74-қисм)

Ибронинг мавзуси

39. Юқорида айтиб ўтганимиздек, ибронинг мавзуси (предмети) зиммадаги дайн ёки муайян бир буюм ёхуд соқит қилиниши мумкин бўлган ҳуқуқлардан иборатдир.

Дайнларнинг иброси

40. Фақиҳлар зиммаларда собит дайнларда ибро амалга ошишига иттифоқ қилганлар. Бунинг далиллари ибронинг шаръий ҳукми баён қилинган бўлимда айтиб ўтилди. Чунки ибродан мақсад зиммалардаги нарсани соқит қилишдир.

Буюмларнинг иброси

41. Айн (буюм)нинг иброси шу буюмни даъво қилишдан воз кечиш ёки унинг ўзидан воз кечиш билан бўлади. Даъводан ибро қилиш хусусидаги гаплар “Ҳуқуқлар” мавзусида ёритилади. Айндан ибро қилишга келсак, агар у соқит қилиш маъносида бўлса, уламолар иттифоқига кўра, бу тўғри эмас. Чунки айнларга нисбатан “соқит қилиш” маъноси тўғри келмайди. Шунинг учун улар “бароат” яъни ибро бўлиш билан сифатланмайди. Мана шу таъбир (яъни айндан ибро қилиш) умумий ишлатилса, ундан жавобгарлик ёки даъво ва талабидан ибро қилиш ирода қилинади. Ҳанафий фақиҳларимиз, шофеъий ва моликийлар буни очиқ айтганлар (яъни айндан ибро қилиш – аслида буюмни йўқ деб ҳисоблаш ёхуд уни эгасига қайтариш орқали бароатнинг собит бўлишидир. Кейинги кўриниш ҳанафий фақиҳларимиз томонидан ҳақни тўла олиш маъносидаги ибро сифатида кўрилган). Моликийлар: “Агар зиммасидаги нарса кечилаётган шахс айнни йўқотиб қўйса, унинг ибросидан ўша айннинг қийматини талаб қилиш соқит бўлиши ирода қилинади. Агар у айн мавжуд бўлса, ундан сўрамаслик назарда тутилади”, деганлар.

Ҳанафий мазҳабимизда айндан ошкора кечиш, ундан билвосита кечиш ёки умумий ибронинг ичида бирон нарсадан кечиш ўртасида бир қанча фарқли масалалар бор. Агар сулҳ ақдидаги каби билвосита бўлса, “Зоҳирур ривоя”га кўра, сулҳ ҳам, ибро ҳам дуруст. Бу ибродан сўнг қилинган даъвога қулоқ солинмайди. Чунки бу айннинг ўзидан эмас, унинг даъвосидан ибро қилиш маъносидаги ишдир. “Ҳидоя”нинг жавобига кўра, бу масалада ибро дуруст бўлмайди. Чунки даъво қилинаётган нарсанинг баъзисини олишга сулҳ тузиш унинг қолганидан соқит қилиш ҳисобланади. Бу эса тўғридан-тўғри ўша айнни ибро этишдир.

Агар ибро умумий бўлса, у айнларни ҳам, ундан бошқа нарсаларни ҳам ўз ичига олади. Аммо юқорида айтилган хилоф бу масалада эмас.

Ҳанафий мазҳабимизнинг “Фатавои Баззозия” каби баъзи китобларида “ибро айнга нисбатан қўлланилган вақтида у дуруст бўлмайди”, деган маънодаги сўзлари “айнга қайдланган ибро”га йўйилади. Ибн Обидийн раҳматуллоҳи алайҳ ҳам шундай деганлар.

У киши яна: “Айнларнинг иброси дуруст эмас”, деган сўзнинг маъноси шуки, ўша айн устидан даъво қилинаётган шахснинг мулкига айланмайди. Мазкур ибродан айннинг даъвосида доимий қолиши эмас, балки ҳукмда унинг соқит бўлиши ирода қилинади”, деган. Ибн Обидийн раҳматуллоҳи алайҳнинг сўзи билан айтганда “Ушбу масалада айн турган бўлса, кечувчи уни қайтариб олишга ҳақли экани назарда тутилмоқда. Агар у ҳалок бўлса, унинг тўлови соқит бўлади (яъни, қарздорнинг зиммасидан уни тўлаб бериш соқит бўлади). Чунки у айн ибродан кейин қарздорнинг ҳузурида омонатга айланиб қолади”.

Ҳанафий фақиҳларимиз айннинг айнан ўзини кечиб юбориш дуруст эмаслиги борасидаги қоидадан шу айннинг (тўланиши) кафолатланган ҳолатни истисно қилишган. Бунга – тортиб олинган ҳовли мисол бўлади. Албатта, у ҳалок бўлса ҳам, мавжуд бўлса ҳам ундан кечиш дуруст. Чунки ҳалок бўлган нарса – қарз кабидир. Мавжуди агар ҳалок бўлса, унинг тўловидан халос қилиш назарда тутилади. Ибродан сўнг у омонатга айланади. Омонат бўлган айнни кечиб юбориш қазоан дуруст, диёнатан эса дуруст эмас.

“Катта фиқҳ энциклопедияси”дан олинди. Китоб Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2019 йил 2 февралдаги №1309 рақамли хулосаси асосида чоп этилган

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Катта фиқҳ энциклопедияси: Мислининг ҳақи

635 21:50 28.05.2022

Катта фиқҳ энциклопедияси: УЖРОТУН – Иш ҳақи

678 21:50 27.05.2022

Катта фиқҳ энциклопедияси: АЖРОДУН – кўса, кал

746 21:50 26.05.2022

Катта фиқҳ энциклопедияси: АЖРУН – Ажр

434 21:50 25.05.2022

Катта фиқҳ энциклопедияси: Фиқҳий истеъмолдаги ижтиҳоднинг сифати (таклифий ҳукми)

472 21:50 24.05.2022

Катта фиқҳ энциклопедияси: Ижтиҳод даражалари

446 21:50 23.05.2022
« Орқага