Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Илм

Катта фиқҳ энциклопедияси: Ижозатни инкор қилиш

501

(180-қисм 181-қисм 182-қисм 183-қисм 184-қисм 185-қисм 186-қисм 187-қисм 188-қисм 189-қисм 190-қисм 191-қисм 192-қисм 193-қисм 194-қисм 195-қисм 196-қисм 197-қисм 198-қисм 199-қисм 200-қисм)

22.
Ижозатга ҳақли киши ўзининг ижозатига боғлиқ бўлган тасарруфни рад этишга ҳақли. Агар тасарруфни рад этса, кейин у тасарруфга ижозат бера олмайди. Чунки рад этиш туфайли тасарруф ботил бўлиб қолади.

Ижозатдан қайтиш

23.  Агар ижозатга ҳақли киши тасарруфга ижозат берса, кейин ундан қайтишга ҳақи йўқ. Фузулий молини сотиб юборганини эшитган киши бунга ижозат берса-ю, нархнинг миқдорини билмаса, билганидан сўнг савдони қайтарса, савдо лозим бўлади. Савдони қайтаришнинг ҳеч қандай аҳамияти йўқ. Чунки савдони ижро қилаётган сотувчи (бу ўринда у фузулий) вакилга ўхшаб қолди.

Иккинчи: бериш, ато этиш маъносидаги ижозат

24.  Ато этиш маъносидаги ижозат – ҳоким ёки мансабдор шахс томонидан берилган тортиқ. Худди бирор ишга берилган мукофот каби унинг баёни “Ҳиба” истилоҳида келади.

Учинчи: фатво ёки дарс  беришга рухсат маъносидаги ижозат

25.  Бу маънодаги ижозатга келсак, китоб ва суннат, ривоятлар, фиқҳ усуллари, ижтиҳод қилишни биладиган адолатли, ишончли кишигина фатво беришга, диний илмларни ўқитишга ижозат бериши мумкин.

26.  Ижозат билан ҳадис ривоят қилиш ва унга амал қилишнинг ҳукмида уламолар ўртасида ихтилоф бор. Бир жамоа уламолар буни таъқиқлашган. Бу имом Шофеъий раҳматуллоҳи алайҳдан қилинган икки ривоятнинг биридир. Ҳанафий мазҳаби имомларидан Абу Тоҳир Даббос раҳматуллоҳи алайҳдан ҳам шундай фикр нақл қилинган. Лекин амалдаги ва муҳаддислар ҳамда бошқа жумҳур уламолар айтган сўз – ижозат билан ривоят қилиш мумкинлиги, у билан ривоят қилишнинг мубоҳлиги ва ижозат билан қилинган ривоятга амал қилиш вожиблиги.

27.  Агар ижозат берувчи ижозат бераётган нарсасида олим, ижозат олаётган киши ҳам илм аҳлидан бўлса, ҳадис ривоятига ижозат бериш гўзал ишдир. Чунки у лаёқатли илм аҳлларининг унга эҳтиёжлари тушгани сабабли йўлни кенгроқ олиш ва рухсат бериш демакдир. Баъзи уламолар бу борада муболаға қилиб, ривоятга ҳам ижозатни шарт этишган. Буни Абул Аббос Валид ибн Бакр Моликий имом Молик раҳматуҳуллоҳи алайҳдан ҳикоя қилган.

(давоми бор)

“Катта фиқҳ энциклопедияси”дан олинди. 

Китоб Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2019 йил 2 февралдаги №1309 рақамли хулосаси асосида чоп этилган

«Azon kitoblari» нашриёти

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Украинадаги вазият ва Путиннинг Марказий Осиёга ташрифи

383 21:50 01.07.2022

ИВВ Нукусдаги вазият ҳақида ахборот берди

646 21:45 01.07.2022

Нажосатлар ва уларни поклаш ҳақида (давоми)

143 21:30 01.07.2022

Турк тадбиркорлари Ўзбекистонга қайтмоқда

236 21:00 01.07.2022

Хотира

263 20:30 01.07.2022

Стэнли кубогини олган биринчи мусулмон хоккейчи

237 20:00 01.07.2022
« Орқага