Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Илм

Катта фиқҳ энциклопедияси: Ижозатнинг натижалари

487

(180-қисм 181-қисм 182-қисм 183-қисм 184-қисм 185-қисм 186-қисм 187-қисм 188-қисм 189-қисм 190-қисм 191-қисм 192-қисм 193-қисм 194-қисм 195-қисм 196-қисм 197-қисм 198-қисм 199-қисм 200-қисм)

21.
Ижозатнинг натижаси ижозат пайдо бўлаётган вақтдан кўрина бошлайди. Шунинг учун фақиҳларнинг: “Қўшилувчи ижозат аввалги изн кабидир”, деган сўзлари машҳур бўлиб кетган .

Кўплаб амалиётлар ушбу қоидага асосланган. Улардан баъзиларини айтиб ўтамиз:

1.  Агар тасарруф савдо-сотиқ бўлса, ижозат берувчи ижозатдан сўнг пулни харидордан эмас, ижрочидан талаб қилади. Чунки ижрочи, яъни фузулий ижозат сабабли вакилга айланиб қолган .

2.  Фузулий бировнинг мулкини сотиб юборса, сўнгра мулкнинг эгаси савдога ижозат берса, сотиб юбориш ва нархни тушириш ҳукми собит бўлади. Мулк эгаси нархни тушириш борасида хабари бўлсин ёки бўлмасин, фарқи йўқ. Лекин ижозатдан кейин нархни тушириб ўтиб бериш борасида мулк эгасида ихтиёр бўлади1353.

3.  Тасарруфлар бир нечта бўлиб, мулк эгаси уларнинг бирига ижозат берса, фақат ижозат берган ақди жоиз бўлади. Агар ғосиб тортиб олган ашёсини сотса, уни сотиб олган харидор ҳам сотиб юборса ёки ижарага берса ёки гаровга қўйса ва у нарса қўлма-қўл бўлиб кетса, шундан сўнг мулк эгаси мана шу ақдлардан бирига ижозат берса, фақат ана шу ақд жоиз бўлади. Чунки уларнинг ҳаммаси ижозатга қараб турган эди. Агар улардан бирор ақдга ижозат берса, хоссатан, ўша ақд жоиз бўлади1354. Ҳанафийлардан бошқаларда бунга тааллуқли масалалар учратмадик. 

(давоми бор)

“Катта фиқҳ энциклопедияси”дан олинди. 

Китоб Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2019 йил 2 февралдаги №1309 рақамли хулосаси асосида чоп этилган

«Azon kitoblari» нашриёти

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Ҳасан Басрий: Нечун йиғламайсиз?

114 12:00 20.05.2022

Бу йил янада  кўпроқ ўзбекистонлик ҳажга боради

432 11:25 20.05.2022

Time журнали “Йил одами”ни эълон қилди

474 11:00 20.05.2022

Мисрлик талаба қиз илк марта Қуръонни тўлиқ ҳолда қайта ёзди

231 10:35 20.05.2022

Бугунги жума мавъизаси билан танишинг

775 10:05 20.05.2022

Бир миллиондан зиёд қочқин Украинага қайтди

144 09:40 20.05.2022
« Орқага