Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Илм

Катта фиқҳ энциклопедияси: Ижтиҳодга лаёқат

540

(180-қисм 181-қисм 182-қисм 183-қисм 184-қисм 185-қисм 186-қисм 187-қисм 188-қисм 189-қисм 190-қисм 191-қисм 192-қисм 193-қисм 194-қисм 195-қисм 196-қисм 197-қисм 198-қисм 199-қисм 200-қисм)

5.
Усул уламолари мужтаҳиднинг мусулмон, соғлом фикрли, Китоб, Суннат, ижмо ва қиёсдаги ҳукм манбалари ҳамда уларнинг носих ва мансухи билимдони, шунингдек, араб тили ва грамматикаси, унинг морфологияси, балоғати, усулул фиқҳ илмларини мукаммал билишини шарт қилганлар.

Китобни билишдан мақсад аҳком оятларини ёдлаш эмас, балки унга осонлик ва енгиллик билан етиш, шунингдек, маъноларига ҳам етиш имконини берувчи вазиятларини билишдир. Суннатни билишдан эса уларни ёдлаш эмас, балки ҳукмлар ҳақида ворид бўлган ҳадисларни билиш ирода қилинган. Эҳтиёж сезилган вақтда мурожаат қилиши учун мужтаҳид ҳузурида аҳком борасида келган ҳадисларнинг мажмуаси бўлиши, мазкур мажмуа мужтаҳидга ўзидаги ҳар бир боб ўринларига енгиллик ва осонлик билан етиш имконини бериши кифоя. Шунингдек, мужтаҳид ҳадисларнинг мақбул ва мардудини ҳам билиши лозим. Мужтаҳид мансух ҳадис билан фатво бериб қўймаслиги учун уларнинг носих ва мансухини ажрата олиши шарт. Қуръон ва Суннатни саҳиҳ тарзда тушуниши учун араб тилини билиши керак. Чунки Қуръон ҳам, ҳадис ҳам араб тилида ворид бўлган ва араб тилининг сўзлаш услубида жорий бўлган. Шунингдек, мужтаҳид олим аҳкомларни истинбот қилаётганида ва қарама-қаршилик чоғидаги таржиҳда саҳиҳ қоидалардан чиқиб кетмаслиги учун усулул фиқҳ қоидаларини билиши шарт қилинади.

Бу шартлар фиқҳнинг барча масалаларида ижтиҳодга ташаббус қилувчи (мутасадди) мужтаҳиди мутлақ учундир.

(давоми бор)

“Катта фиқҳ энциклопедияси”дан олинди. Китоб Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2019 йил 2 февралдаги №1309 рақамли хулосаси асосида чоп этилган

«Azon kitoblari» нашриёти

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

«Толибон» Термиз яқинига тушган снарядлар ҳақида муносабат билдирди  

520 23:18 06.07.2022

Маккаи мукаррама: бугун зиёратчилар Тавофи Қудумни адо этишди

68 23:18 06.07.2022

Ташқи ишлар вазирлиги Нукус воқеалари бўйича махсус баёнот берди

241 22:47 06.07.2022

Ўзбекистон ва Туркия раҳбарлари бир-бирларини байрам билан табриклади

604 21:45 06.07.2022

Украина Европа Иттифоқига қўшилса нима бўлади?

322 21:30 06.07.2022

Хорижда ишга жойлаштириб қўяман деган ҳар кимга ҳам ишонманг!

189 20:45 06.07.2022
« Орқага