Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Илм

Катта фиқҳ энциклопедияси: Китобларга ижозат  беришнинг турлари

366

(180-қисм 181-қисм 182-қисм 183-қисм 184-қисм 185-қисм 186-қисм 187-қисм 188-қисм 189-қисм 190-қисм 191-қисм 192-қисм 193-қисм 194-қисм 195-қисм 196-қисм 197-қисм 198-қисм 199-қисм 200-қисм)

28
.  Ҳадисни ижозат билан ривоят қилиш одат бўлганидек, китобларни ривоят қилиш, уларни ижозат билан ўқитишга ҳам одат жорий бўлган. Улар бир неча тур бўлади: биринчи тури – муайян бир шахсга муайян бир китобни ривоят қилишга ижозат бериш. Масалан: “Сенга фалон китобимни ривоят қилишга ижозат бердим”, дейди;

иккинчи тури – муайян бир кишига муайян бўлмаган нарсани ривоят қилишга ижозат бериш. Масалан: “Сенга барча эшитганларимни ривоят қилишга ижозат бердим”, дейди.

Жумҳур фуқаҳо ва муҳаддислар: “Бу икки турдаги ривоят жоиз ва улар орқали ривоят қилинган нарсаларга амал қилиш вожиб”, дейишган. Лекин уламолар орасида бу иккинчи турдаги ривоятга амал қилиш жоизлигидаги ихтилоф кўпроқ эканини унутмаслик керак ;

учинчи тури – муайян бўлмаган кишига муайян нарсани ривоят қилишга ижозат бериш. “Барча мусулмонларга бу китобимни ривоят қилишга ижозат бердим”, дейиш бунга мисол бўлади. Бу тур янги пайдо бўлган. Агар у аниқ сифат билан сифатлаб, чеклаб қўйилган бўлса, жоизликка яқинроқ бўлади.

Ибн Салоҳ раҳматуллоҳи алайҳ: “Машҳур имомлардан бир ортасининг ушбу ижозатни ишлатганини кўрмадик ҳам, эшитмадик ҳам”, деганлар;

тўртинчи тури – муайян бўлмаган кишига муайян бўлмаган нарсани ривоят қилишга ижозат бериш. “Исталган китобимни ўқиган ҳар қандай кишига ўша китобимни ривоят қилишига ижозат бераман”, дейиш бунга мисол бўлади. Баъзи уламолар бу турдаги ижозатни фосид деб билишган ва унинг дуруст эмаслиги аён ҳам бўлган. Қози Абу Тоййиб Табарий раҳматуллоҳи алайҳ ҳам шунга фатво берганлар. Баъзи моликий ва ҳанбалийлардан бу ижозатнинг жоиз экани ҳикоя қилинган.

Ижозатнинг булардан бошқа турлари ҳам бор. Лекин муҳаққиқ уламолар уларга амал қилиш жоиз эмас, деган фикрга юришган.

(давоми бор)

“Катта фиқҳ энциклопедияси”дан олинди. 

Китоб Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2019 йил 2 февралдаги №1309 рақамли хулосаси асосида чоп этилган

«Azon kitoblari» нашриёти

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Украинадаги вазият ва Путиннинг Марказий Осиёга ташрифи

394 21:50 01.07.2022

ИВВ Нукусдаги вазият ҳақида ахборот берди

666 21:45 01.07.2022

Нажосатлар ва уларни поклаш ҳақида (давоми)

146 21:30 01.07.2022

Турк тадбиркорлари Ўзбекистонга қайтмоқда

242 21:00 01.07.2022

Хотира

265 20:30 01.07.2022

Стэнли кубогини олган биринчи мусулмон хоккейчи

237 20:00 01.07.2022
« Орқага