Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Илм

Катта фиқҳ энциклопедияси: Мислининг ҳақи

461

(180-қисм 181-қисм 182-қисм 183-қисм 184-қисм 185-қисм 186-қисм 187-қисм 188-қисм 189-қисм 190-қисм 191-қисм 192-қисм 193-қисм 194-қисм 195-қисм 196-қисм 197-қисм 198-қисм 199-қисм 200-қисм)

أجرة المثل[УЖРОТУЛ МИСЛИ] – МИСЛИНИНГ ҲАҚИ

إجارة [ижа́ ротун] − ижара ва أجرة [ужротун] − ҳақ бобларига қаранг.

     إجزاء[ИЖЗА́ УН] ИЖЗО – КИФОЯ ҚИЛМОҚ

Таърифи

1. У луғатда яна “беҳожат қилмоқ” маъносида келади . Истилоҳда эса у зиёда қилинмасдан бўлса-да, ишни талаб даражасида бажариш.

Алоқадор сўзлар

الجواز [ал-жава́ зу] – жоизлик: 

2.  Ижзо ва жоизлик орасидаги фарқ шуки, ижзо юқорида айтилганидек, орттиришсиз бўлса-да, талабни амалга ошириш билан бўлади. Жоизлик эса шаръан ман этилмаган ишларга нисбатан ишлатилади . الحلّ [ал-ҳиллу] – ҳалоллик: 

Шунингдек, ижзо ҳалолликдан ҳам фарқлидир. Ижзо гоҳида камчилик билан ҳам бўлаверади. Ҳалоллик эса ҳар қандай камчиликдан ҳоли ижзодир. Шунинг учун кароҳият гоҳида ижзо билан бирлашади. Аммо баъзи умумий ишларда ҳалоллик билан жамланмайди.

Ижмолий ҳукми ва  ўрганиладиган ўринлари

3.  Ҳанбалийлар наздида шартлари, рукн ва вожиблари топилган тасарруф кифоя қилувчи тасарруф бўлади. Натижада, таҳоратни суннат ва мустаҳабларисиз фарзининг ўзини амалга ошириш кифоя қилади.

Жумҳур уламолар наздида, сув билан покланишда ишлатилаётган сув ўзганинг мулки бўлса-да, етти турдаги сувнинг бири билан покланиш кифоя қилади. Бу фиқҳ китобларининг “Таҳорат” бобида зикр қилинган.

Бунга ўхшаш масалалар жуда кўп бўлиб, уларни фиқҳ китобларидан топиш мумкин.

(давоми бор)

“Катта фиқҳ энциклопедияси”дан олинди. Китоб Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2019 йил 2 февралдаги №1309 рақамли хулосаси асосида чоп этилган

«Azon kitoblari» нашриёти

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Украинадаги вазият ва Путиннинг Марказий Осиёга ташрифи

474 21:50 01.07.2022

ИВВ Нукусдаги вазият ҳақида ахборот берди

787 21:45 01.07.2022

Нажосатлар ва уларни поклаш ҳақида (давоми)

189 21:30 01.07.2022

Турк тадбиркорлари Ўзбекистонга қайтмоқда

275 21:00 01.07.2022

Хотира

299 20:30 01.07.2022

Стэнли кубогини олган биринчи мусулмон хоккейчи

251 20:00 01.07.2022
« Орқага