Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Илм

Катта фиқҳ энциклопедияси: муштарак ижара турлари

860

(180-қисм 181-қисм 182-қисм 183-қисм 184-қисм 185-қисм 186-қисм 187-қисм 188-қисм 189-қисм 190-қисм 191-қисм 192-қисм 193-қисм 194-қисм 195-қисм 196-қисм 197-қисм 198-қисм 199-қисм 200-қисм)

Қон олувчи ва табибнинг  ижараси ҳамда уларнинг  зомин бўлиши

139. Қон олиш (касби) уламоларнинг иттифоқига кўра жоиздир. Бу борада келган ҳадислар турлича бўлгани боис, ҳақ олиш борасида уч хил қараш мавжуд. Биринчи қараш: жумҳур уламолар наздида ҳақ олиш мубоҳ . Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам қон олдирганлар ва қон олувчига ҳақ берганлар. Имом Бухорий ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилади: “Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам қон олдирдилар ва қон олувчига ҳақини бердилар”. Агар бу иш шариатда мавжуд бўлмаганда Расулуллоҳ бундай қилмас эдилар.

Иккинчи қараш: қон олиш касби макруҳдир. Рофеъ ибн Худайждан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Қон олиш касби ёмондир”, дедилар. Ушбу сўзга мазкур ҳадиснинг ҳукми насх бўлган, деб раддия қилинади. 

Ривоят қилинишича, бир киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг олдига келиб: “Менинг оилам ва қон олувчи хизматчим бор. Оиламни унинг касбидан таомлантирсам бўладими?” деб сўради. У зот: “Ҳа”, дедилар. 

Атқоний айтади: “Қон олиш касбидан қайтариш борасида келган ҳадислар ҳур одамнинг шарафига тўғри келмаслиги маъносида тушунилади”.

Учинчи қараш: қон олиш касби ҳаромдир. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Қон олиш касби ҳаромдандир”, деганлар. Фиқҳ китобларида барча қарашларнинг далиллари ўрганилгач, ҳаром эмаслиги ҳукми чиқарилган. Ибн Қудома айтади: “Ушбу масала борасида ҳаром деган сўз йўқдир. Ҳур одамга қон олиш касби орқали кун кўриш макруҳ бўлади. Шунингдек, қон олиш касбини ўрганиш ва ўзини ижарага қўйиш (қон олиш ишига ёлланиш) ҳам макруҳдир. Чунки бу паст саналадиган ишлар жумласига киради” .

Мазҳабимиз алломаларидан бир и Ибн Обидин айтади: “Агар қон олувчи қон олгани эвазига бирор нарсани шарт қилса, макруҳ бўлади” .

139. Агар бир киши қон олувчини ёлласа, сўнг олдирмасликни маъқул кўрса, ақдни бузишга ҳаққи бўлади. Чунки бунда молни ишлатиш ёки тўлаш ёки зарар кўриш бор .

“Катта фиқҳ энциклопедияси”дан олинди. Китоб Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2019 йил 2 февралдаги №1309 рақамли хулосаси асосида чоп этилган

«Azon kitoblari» нашриёти

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

"Катта фиқҳ энциклопедияси": китоб чоп этилишига нима (ким) тўсқинлик қиляпти?

856 07:50 10.09.2022

Катта фиқҳ энциклопедияси: Мислининг ҳақи

850 21:50 28.05.2022

Катта фиқҳ энциклопедияси: УЖРОТУН – Иш ҳақи

975 21:50 27.05.2022

Катта фиқҳ энциклопедияси: АЖРОДУН – кўса, кал

1037 21:50 26.05.2022

Катта фиқҳ энциклопедияси: АЖРУН – Ажр

704 21:50 25.05.2022

Катта фиқҳ энциклопедияси: Фиқҳий истеъмолдаги ижтиҳоднинг сифати (таклифий ҳукми)

751 21:50 24.05.2022
« Орқага