Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Илм

Катта фиқҳ энциклопедияси: рибавий маҳсулотларда икки томондан қабз қилиш

802

(100-қисм 101-қисм 102-қисм 103-қисм 104-қисм 105-қисм 106-қисм 107-қисм 108-қисм 109-қисм 110-қисм 111-қисм 112-қисм 113-қисм 114-қисм)

13. Рибавий мол ўзига ўхшаш рибавий маҳсулотга айирбошланса, у маҳсулотнинг жинси бир хил бўлсин ёки бўлмасин, унда иттиҳодул мажлис шарт қилинади. Бунга Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг қуйидаги ҳадислари далил бўлади: Убода ибн Сомит розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Тиллога тилло, кумушга кумуш, буғдойга буғдой, арпага арпа, хурмога хурмо, тузга туз ўхшашига-ўхшаш, тенгма-тенг бўлсин. Қачон ушбу аснофлар ихтилофли бўлса, агар қўлма-қўл бўлса, қандоқ хоҳласангиз, сотаверинглар”, дедилар”. Булардан бошқа рибавий нарсалар ҳақида фақиҳлар “Рибо” атамаси остида келтиришади.

Салам савдосида иттиҳодул мажлис бўлиши

14. Ҳанафий, шофеъий ва ҳанбалийлар салам савдосида пулни битим мажлисида топширишни шарт қилишади. Чунки сармоя ўша пайтда берилмаса, насияни насия эвазига сотиш маъносида бўлиб қолади. “Саҳиҳайн”да қуйидаги ҳадис келган: ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам Мадинага келганларида улар мевани бир йил, икки йилга “салаф” савдо қилар эдилар. Бас, у Зот: “Ким хурмони (бошқа ривоятда, бир нарсани) салаф савдо қилса, маълум ўлчов, маълум вазн билан маълум муддатга салаф қилсин”, дедилар”. Чунки салам мубҳам битим бўлиб, унга бошқа мубҳам қўшилмайди. Салам сўзи “сармояни маҳсулотни олишдан олдин бериш”дан олинган. Битимларнинг номлари бирор маънодан олинган бўлса, ўша атамада, албатта, кўзланган маънолар акс этиши керак.

Шофеъий ва ҳанбалийларга кўра, салам мажлиси савдоникидан фарқ қилмайди. Ҳанафий мазҳабимизда эса иккисининг орасида фарқ мавжуд. Савдо мажлиси ийжоб ва қабул боғланиши билан тугаб, бир тараф пулга, иккинчиси мулкга эга бўлади. Саламда ийжоб ва қабулдан кейин мажлисда пул олинмаса, уни фасх (бекор) бўлган деб эътибор қилинади. Чунки пулни мажлисда олиш саламнинг боғланиш эмас, балки дуруст қолиш шартидир. Моликийлар: “Саламнинг пули уч кундан кечиктирилса, савдо бузилади. Чунки бир нарсанинг яқинидаги ҳам ўшанинг ҳукмини олади. Саламнинг пули шартсиз уч кундан кечиктирилса, у нақд ҳисобланади ва бу фикрда тараддуд бор”, дейишади.

Улардан баъзилари бундай қилиш билан салам бузилади, чунки у қарзни қарзга айирбошлашга ўхшаб қолади, дейишса, баъзилари эса шартсиз кечиктирилгани учун дуруст бўлади, лекин маҳсулот топшириладиган кунгача пулни беришни чўзиб юбормаслик лозим. Мабодо, маҳсулот бериладиган кунгача чўзилиб кетса, шубҳасиз, салам битими фосиддир, дейишади. Ҳанафий, шофеъий ва ҳанбалийлар салам савдосига “хиёру шарт” кирмайди, дейишади. Лекин салам савдосида “хиёру мажлис” шофеъий, ҳанбалий мазҳаблари назарида маъқул, деб топилган. Моликий мазҳабида саламда хиёр шарт қилинса, дурустдир. Хиёр вақтида пул берилмайди. Чунки пул берилиб, салам ақди тугал бўлганидан кейин саламни бекор қилиш − қарзни қарз эвазига бузишдир. Зеро, қарзни қарз эвазига фасх қилишнинг ҳақиқати мана шудир.

“Катта фиқҳ энциклопедияси”дан олинди. Китоб Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2019 йил 2 февралдаги №1309 рақамли хулосаси асосида чоп этилган

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Катта фиқҳ энциклопедияси: Ҳокимнинг мажбурлаши

241 21:50 19.05.2022

Катта фиқҳ энциклопедияси: Шариат ҳукми билан мажбурлаш

375 21:50 18.05.2022

Катта фиқҳ энциклопедияси: Мажбурлашнинг сифати (таклифий ҳукми)

297 21:50 17.05.2022

Катта фиқҳ энциклопедияси: ИЖБОР – мажбурлаш

416 22:05 16.05.2022

Катта фиқҳ энциклопедияси: Китобларга ижозат  беришнинг турлари

291 21:55 15.05.2022

Катта фиқҳ энциклопедияси: Ижозатни инкор қилиш

446 21:50 14.05.2022
« Орқага