Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Илм

Катта фиқҳ энциклопедияси: Тобеъинлар даври

856

Учинчи давр. Тобеъинлар даври

16 – Бу кичик саҳобийлар замонидан бошланади. Улардан кўплари фитна урушларида иштирок этишган. Лекин бу давр икки мадраса мавжудлиги билан ажраб туради: Улардан бири Ҳижозда, иккинчиси эса Ироқда эди. Ҳижоз мадрасасининг ижтиҳоддаги йўли Қуръон ва Суннатдаги далилларга таяниш эди. Раъйга айрим ҳолатлардагина суяниларди. Бунинг сабаби у ерда муҳаддисларнинг кўплиги эди. Зеро, у рисолат ватани бўлиб, унда муҳожир ва ансорлар яшарди. Улардаги ровийлар силсиласи ўта қисқа эди. Зеро, тобеъийнинг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ҳадис айтишида биттагина ровийдан, яъни кўпинча саҳобийдан нарига ўтмасди. Саҳобалар розияллоҳу анҳумлар эса, одил ва сиқа бўлишган. Мадинадаги бу мадрасага, аввало, Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумо, у кишидан кейин тобеъийлардан Саид ибн Мусаййиб ва бошқалар бошчилик қилишган. Бошқа мадраса эса Маккада бўлиб, унга Қуръон таржимони – Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳумо бош бўлиб, омонатни ўзларидан кейин мавлолари Икрима ва Ибн Журайжларга топширганлар.

Ироқ мадрасаси эса кўпроқ раъйга мурожаат қиларди. Уларда раъй икки манбага қайтарди. Биринчиси – усулий қиёс бўлиб, бунда шаръий насс йўқ масалани, насси бор масалага муқояса қилинади. Шарти бу икки масалани жамловчи иллат топилиши керак. Иккинчиси эса янги пайдо бўлган масалани шариатнинг умумий қоидаларига юзма-юз қилинади. Чунки бу мадрасада устозлар ривоятни қабул қилишда қаттиқ шартларни қўйишган. Зеро, Ироқ ўша пайтлар фитна ўчоғига айланиб қолган эди. Сабаби бу ерда шуъубийлар бўлиб, бу оқим исломга бўлган адоватларини яширар ва буни арабларни ёқтирмасликлари билан изоҳлар эдилар. Ҳатто ораларида даҳрийлар ҳам истаганча топиларди. Шунингдек, Ироқда ўзларича Алига ихлос-эътиқод қўйиб олган, у кишини илоҳ даражасигача кўтаришдан тап тортмаган ашаддий рофизийлар ҳам яшаган. Қолаверса, Али ва унинг тарафдорларини ёмон кўрадиган, ўзларидан бошқа барча мусулмонлар қонини мубоҳ санайдиган хаворижлар ҳам ўша ерни маскан тутганди. Булардан бошқа ҳам кўпгина тоифалар Ироқда ғужғон ўйнарди.

Шу сабаб кўзга кўринган фуқаҳолар ривоят тўғрисида баҳс ва тадқиқотлар олиб борар, Ҳижоз аҳли эътибор бермаган шартларни жорий қилишарди. Чунки улар саҳоба ё тобеъийнинг ўз ривоятидан бошқача амалини, унинг ривоятидаги нуқсон санашар ва айтганларини мансух ё таъвилга йўйишарди. Шунингдек, сиқанинг одамлар оммавий мубтало бўлган масалаларда ёлғиз ривоят қилишини ҳам нуқсон санашар ва унинг ривоятини ҳам ё мансух ёки қасд қилмаган ҳолда ровийдан хато деб билишарди. Чунки улар сиқаларни мақсадли ёлғончи, дея сифатлашдан тийилишарди. Адл ҳам гоҳида унутади ёки хато қилади.

Шу боис, бу мадрасанинг фуқаҳолари ўзларини ўйлантирган ҳодисаларда раъйга қараб иш тутишга кўп суянишарди. Илло, наздларида суннат шубҳасиз собит бўлса ёки ундаги хато эҳтимоли заиф туюлса, суннатни олишарди.

Мазкур мадрасанинг раҳбари Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу бўлганлар. Сўнг у кишидан кейин мадраса бошига шогирдлари келган. Улардан энг машҳурлари Алқама Нахаъий, улардан сўнг Иброҳим Нахаъий бўлишган. Ушбу мазҳаб имомлари шу зотга таянишади.

17 – Ҳижоз мадрасасининг ҳадис ва асар мадрасаси эканлиги, ушбу мазҳаб фуқаҳолари орасида кўпгина истинботларида раъйга таянганлари бўлмаган, деган маънода эмас. Ўша замонда Ҳижозда Робиъатур-раъй номи билан машҳур Робиъа ибн Абдураҳмон яшаган. Бу зот имом Моликнинг шайхи саналган. Худди шунга ўхшаш Ироқда ҳам райъни ушлашни ёқтирмаган Шаъбий дея танилган Омир ибн Шароҳил каби зотлар ҳам бўлишган.

(давоми бор)

“Катта фиқҳ энциклопедияси”дан олинди. Китоб Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2019 йил 2 февралдаги №1309 рақамли хулосаси асосида чоп этилган

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Катта фиқҳ энциклопедияси: Фиқҳий истеъмолдаги ижтиҳоднинг сифати (таклифий ҳукми)

95 21:50 24.05.2022

Катта фиқҳ энциклопедияси: Ижтиҳод даражалари

240 21:50 23.05.2022

Катта фиқҳ энциклопедияси: Ижтиҳодга лаёқат

462 21:50 22.05.2022

Катта фиқҳ энциклопедияси: ИЖТИҲА́ ДУН – ижтиҳод

356 21:50 21.05.2022

Катта фиқҳ энциклопедияси: Шахслар томонидан  мажбурлаш

429 21:50 20.05.2022

Қимор аҳкомлари

470 17:45 20.05.2022
« Орқага