Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Катталар ўрнак бўлса, бола намунали бўлади

8335

Саида Мирзиёеванинг ижтимоий тармоқларда эълон қилган ушбу сурати кўпчиликнинг эътиборини тортди. Дунёда бўлаётган воқеалар эртанги кунга хавотир уйғотса, мана шундай постлар қалбга ёруғлик олиб киради. Фарзандлар чиройли тарбия топаётган хонадонларнинг эртанги кунидан умид бор

“Кенжатойимни тўғри йўлга бошлашда акаси намуна бўлаётганини кўриб, дилим яйраб кетади. Она учун фарзандларини иноқ, яқин дўст бўлиб улғаяётганини кўришдан ёқимлироқ нарса йўқ”, деб ёзади Саида Мирзиёева. 

Аслида бу ҳолат оила катталарининг тарбияда тўғри йўл тутгани ҳосиласидир. Бир бу ҳолатда эмас, С.Мирзиёева олдинлари ҳам фарзандлари билан боғлиқ суратларни ижтимоий тармоқларга жойлаган.

Айниқса, ўтган йили рамазон ойи муносабати билан табригида ўн ёшли қизи Саодатхоннинг сурати эътиборимни тортганди. Шарқона иффат, ҳаё билан катта ҳаёт остонасида турган қиз худди ифторлик дастурхонига тадорик кўраётгандек туюлганди. Суратларнинг ҳар бирида оила муҳити, катталарнинг болаларга эътибори акс этган. Оила фарзандлар тарбиясида жуда муҳим аҳамиятга эга. Кичкинтойлар катталарга эргашиб, улардан кўрганини қилиб улғаяди. Бола дунёни саволларига катталар берган жавоб орқали, уларга эргашиб англаб боради. Шундай экан, оила тарбия ўчоғи ҳисбланади. 

Шиддаткор замонда ҳамма банд. Саидахонимнинг ҳам сафарлари, катта-катта йиғинлардаги иштирокини оммавий ахборот воситалари орқали кузатиб борамиз. Жамиятда қанчалар фаол бўлмасин, оилада намунали она бўлиш ҳам муҳим. Буни С.Мирзиёева постлари “сўзлаб” турибди. 

Бола тарбиясида ҳар бир кичик кўринган нарса ҳам аҳамияти. Телевизорда сериал кўриб ўрганган оилаларга, боласи хархаша қилса, телефон бериб овутадиганларга мана шундай ҳолатлар ўрнак бўлмоғи керак. Фарзанд оилага қўйилган ойнадир. Унинг фаолияти ичкаридаги тарбия хусусида сўзлайди. Бугун кўрганимиз бир хонадоннинг нурли сурати бу оиладаги муҳитдан дарак берди.

Яқин йилларгача оилада намоз ўқилиши, рўза тутилиши сир сақланар эди. Бунинг сабаблари бор эди. (Бу ҳақда бу ерда айтмай қўя қолай).

Фарзанд тарбиясида бўшлиқ қолдирмаслик муҳим аҳамиятга эга. Озгина эътиборсизлик ва бўш қолган ўринларни ўзлари тўлдиришга ҳаракат қилади. Бунда манбалар жуда кўп. Бунинг яхши ва ёмонини баъзан бола онги билан англамайди.   

Болажон, акангга қўшилиб дуо қил, дуоларинг ижобат бўлсин. Сенинг оқ қоғоздек тоза шууринг мана шундай эзгу дуолар билан тўлсин. 

Ҳар бир бола соф ислом фитратида дунёга келади. Уни шакллантириш тарбияга боғлиқ. Бугун кўнглимизни равшан торттирган ушбу суратга қараб шулар ҳақида ўйладим. 

Манзура ШАМС

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Туркистоннинг қулаши ва оммавий қатағонлар

476 21:05 01.10.2022

Укамни гўдаклигида холам эмизган...

769 20:10 01.10.2022

Ислом оламининг қадимий беш кутубхонаси

413 19:25 01.10.2022

Фиқҳнинг уммат орасида тарқалишига сабабчи бўлган тўрт саҳоба. Саҳобалар даврида фиқҳнинг ҳолати

392 17:55 01.10.2022

Мансур ибн Илёс Шерозий — нейрожарроҳлик асосчиси

305 17:15 01.10.2022

Қозоғистонлик депутатлар: "Россиянинг ўзи «сирпанчиқ» йўлда" 

542 15:55 01.10.2022
« Орқага