Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Келажакдаги пандемияларнинг олдини олиш учун нима қилиш керак? 

553

Жаҳон Соғлиқни Сақлаш Ташкилоти (ЖССТ) бош директори Тедрос Адханом Гебрейесус келажакдаги пандемияларнинг олдини олиш учун имкон қадар тезроқ халқаро келишув тузишга чақирди. 

“Сизлар, дунёнинг барча мамлакатлари вакиллари, бир овоздан “Бошқа ҳеч қачон!” демасангиз, буларнинг барчаси яна такрорланади”, – деди у душанба куни Женевада очилган ЖССТ махсус сессиясида коронавирус пандемиясини назарда тутган ҳолда. 

Унинг сўзларига кўра, коронавируснинг янги варианти – омикроннинг пайдо бўлиши пандемия ҳали тугамаганидан далолат беради. “Шунинг учун дунё янги келишувга муҳтож”, – деди Гебрейесус.

ЖССТ сессиясида пандемияларнинг олдини олиш, уларга тайёргарлик кўриш ва қарши курашиш бўйича конвенция, келишув ёки бошқа халқаро ҳужжатини тайёрлаш ва келишиш вазифаси юклатиладиган ҳукуматлараро органни ташкил этиш режалаштирилмоқда. Бу борадаги ишларнинг якуний натижаси 2024 йил май ойида тақдим этилиши керак.

Сўнгги маълумотларига кўра, коронавирус пандемияси бошланганидан бери дунёда 261,97 миллиондан ортиқ кишида ушбу инфекция аниқланди. Тахминан 5,22 миллионга яқин бемор вафот этди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Пандемия бойларга қўл келди

595 19:05 17.01.2022

Ҳиндистонда коронавирусдан касалланиш йил бошига нисбатан 1100 фоизга ортган

505 12:12 16.01.2022

АҚШнинг бош инфекционисти COVID-19 келиб чиқиши ҳақидаги маълумотларни яширганликда гумон қилинмоқда

627 15:45 12.01.2022

Пандемиядан олдин навбатга ёзилганлар учун Умра сафари бошланади

1035 13:06 15.12.2021

Россияда қолиб кетган ҳамюртларимиз учун махсус поезд қатновлари амалга оширилади

383 12:08 06.12.2021
« Орқага