Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Кейинги ҳафта бошида республика бўйлаб кучли ёғингарчилик кутилмоқда — Ўзгидромет

772

Ўзгидрометнинг республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида сел хавфидан огоҳлантирди.

Жорий йилнинг 18-21 апрель кунлари кутилаётган кучли ёмғирлар ёғиши сабабли, республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида, жумладан:

Қашқадарё вилояти: Яккабоғ, Деҳқонобод, Чироқчи, Китоб, Шаҳрисабз, Қамаши, Ғузор, Косон туманларида;

 Сурхондарё вилояти: Сариосиё, Узун, Олтинсой, Денов, Бойсун, Шеробод, Шўрчи, Қумқорғон, Музробот туманларида;

Самарқанд вилояти: Ургут, Самарқанд, Булунғур, Нуробод, Қўшработ, Каттақўрғон, Пайариқ, Жомбой, Иштихон туманларида;

Навоий вилояти: Хатирчи, Навбаҳор, Нурота, Конимех, Кармана туманларида;

Жиззах вилояти: Зомин, Бахмал, Ғаллорол, Шароф Рашидов, Фориш, Янгиобод туманларида;

Тошкент вилояти: Оҳангарон, Бўстонлиқ, Паркент, Пскент, Ўрта Чирчиқ, Юқори Чирчиқ туманларида ва Ангрен, Олмалиқ шаҳарларида;

Наманган вилояти: Поп, Косонсой, Чортоқ, Чуст, Наманган, Янгиқўрғон туманларида;

Фарғона вилояти: Сўх, Фарғона, Бешариқ туманларида;

Андижон вилояти: Андижон, Асака, Жалақудук, Қўрғонтепа, Пахтаобод, Избосган, Хўжаобод, Марҳамат туманларида ва Хонобод шаҳрида сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.

Тоғ олди ва тоғли худудларда истиқомат қилувчи фуқароларни, дам олувчиларни ҳамда тоғли ҳудудларда ҳаракатланувчи ҳайдовчиларни эҳтиёткорлик чораларини кўришларини сўраймиз.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Ўзбекистонда «Имом Бухорий» ордени таъсис этилади

196 10:55 16.08.2022

«Тез ёрдам» машинасида сув ташиган ҳайдовчига чора кўрилди

179 10:35 16.08.2022

«Йил имоми – 2022» танлови: Тошкент шаҳар босқичи ғолиблари тақдирланди

520 18:15 15.08.2022

ШҲТ ички ишлар ва жамоат хавфсизлиги вазирлари Тошкентда йиғилади

151 14:50 15.08.2022

Умра зиёратига борган Марказий Осиё президентлари

988 14:10 15.08.2022

Россияда ўзбекистонлик кишини уриб юборган ҳайдовчи қочиб кетди

252 13:57 15.08.2022
« Орқага