Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

КХШТга аъзо давлатлар ҳарбийлари Тожикистонга жўнатилди

902

Коллектив Хавфсизлик Шартномаси Ташкилоти (КХШТ) давлатларининг контингентлари “Чегара-2022” қўшма машғулотларида иштирок этиш учун Тожикистонга жўнатилди. Бу ҳақда душанба куни КХШТ машғулотларининг қўшма матбуот марказига таяниб “ТАСС”га маълум қилди.

“Марказий Осиё минтақаси жамоавий тезкор қўшинлари контингенти “Чегара-2022” қўшма машғулотларида иштирок этиш учун Тожикистонга жўнатилди”, — дейилади хабарда. 

Ўқув машғулотлари давомида Марказий Осиёда тезкор жойлаштириш бўйича жамоавий қўшинлар КХШТга аъзо давлат ҳудудига бостириб кирган ноқонуний қуролли гуруҳларга қарши жанговар амалиётлар ўтказади. 

"Машғулотларда КХШТнинг Марказий Осиё минтақасига аъзо давлатларнинг ҳарбий контингентлари, Бирлашган штаб ва КХШТ котибиятининг тезкор гуруҳлари иштирок этади. Тожикистонда ўтказиладиган машғулотларда қатнашувчиларнинг умумий сони 1000 га яқин одам ва 300 дан ортиқ ҳарбий ва махсус техника, жумладан, самолётлар, вертолётлар ва учувчисиз учиш аппаратлари бўлиши режалаштирилган”, — дея қўшимча қилди ташкилот матбуот маркази.

Кеча Қирғизистон КХШТнинг «Бузилмас биродарлик – 2022» ҳарбий машғулотларини бекор қилгани ҳақида хабар берган эдик.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Каховка ГЭСи: қурбонлар ҳақида расмий маълумот берилди

961 18:12 08.06.2023

Тожик мигрантлари муаммолари, Лавровнинг ташрифи ва ЕОИИ масаласи

1045 15:35 08.06.2023

Ўзбекистон – Истанбулдаги анжуман диққат марказида

690 13:07 08.06.2023

Канада: мусулмонлар мактабдаги  ЛГБТ дарсларига қарши чиқишди

1369 10:32 08.06.2023

Мадина шаҳри 2023 йилги Ҳаж мавсумига тайёр

722 09:49 08.06.2023

Эрон гипертовушли ракета ишлаб чиқарувчи дунёдаги тўртинчи давлат бўлди

1472 15:30 07.06.2023
« Орқага