Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Кипр: чекловлар ва мажбурий эмлашга қарши намойишлар

1045

Кипр пойтахти Никосияда минглаб одамлар коррупция ва пандемияга қарши кураш баҳонасида ҳукумат томонидан қўлланилган чеклов чораларига қарши намойишга чиққан эди. Намойишчилар Президент Никос Анастасиадис ва Адлия вазири Эмили Йолитисни истеъфога чиқаришни талаб қилишди. Намойишда сўл радикалларнинг қатнашганига қарамай, бу сафар у тинч ўтган. Иштирокчилар тиббий ниқоб кийиб, ҳатто бир-бирларидан хавфсиз масофани сақлашга ҳаракат қилган.

Туркия назорати остидаги Шимолий Кипр раҳбарияти шанба куни чекловларнинг босқичма-босқич бекор қилинишини эълон қилди.

20 феврал куни Австралиянинг йирик шаҳарларида ҳам келаси душанба куни бошланадиган коронавирусга қарши эмлаш кампаниясига қарши намойишлар ва митинглар бўлиб ўтди. Намойишчилар ҳукуматни баъзи ҳолларда вакцинацияни мажбурий қилишни ният қилганликда айбламоқда, улар фуқаролик ҳуқуқлари ва эркинликларини бузмоқда, деб ҳисоблайдилар.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Кипр: Отатурк ҳақидаги сўз туфайли дарсликлар йиртилади

1976 21:35 14.09.2021

Пойтахти иккига бўлинган мамлакат

4724 07:30 29.07.2021

Кипр ўрмонларига ўт кетди (фото)

423 11:35 05.07.2021

Тарихда бугун: Туркия Кипрда ҳарбий операция бошлади

2252 16:00 20.07.2020

Арманистон, Греция ва Кипр Туркиянинг номзодига қарши чиқди

2542 07:00 11.06.2020
« Орқага