Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Ислом

Кийимларни нажосатлардан поклашнинг усуллари

1537

Айтиб ўтганимиздек кийим ва баданларимизни турли нопок нарсалардан, нажосатлардан доимо пок тутишимиз ибодатдир. Аллоҳ таоло ояти каримасида: “Ва сен кийимингни пок тутгин” ( Муддассир, 4), дейди.

 Алломаларимиздан Муҳаммад ибн Сирин роҳимаҳуллоҳ: “Ушбу оятда “кийимингни сув билан ювгин” деган маъно бор, дейдилар. Мулло Алийюл Қорий раҳимаҳуллоҳ бу ҳақида “Бу ояти каримада намоз ўқувчи одамга кийимини поклаш шарт қилинар экан, бу ҳукм билан унинг бадани ва намоз ўқиш ўрнини ҳам поклаш зарурлиги  тушунилади. Чунки бадан ва маконсиз кийимнинг ўзи билангина намоз амалга ошмайди”, дейдилар.  

Ҳар бир мусулмон учун кийими ва баданини намоз вақтида пок тутиш фарз айндир. Яъни ҳар бир мўмин-мусилмоннинг ўзи амалга ошириши керак. Бу шундай фарзки, агар уни амалга оширмасак, меҳнат қилиб бажарган ибодатимиз фойдасиз бўлиб қолади. Биз қуйидаги мақолаларимиз билан кийим ва баданимизни қандай поклашимиз кераклиги борасида шариатимизнинг кўрсатмаларидан имкон қадар енгил ва содда услубда маълумотлар бериб борамиз.

Демак, намоз ўқиш учун аввало одамнинг бадани, кийими ва намоз ўқийдиган жойи нажосат каби нопок нарсалардан холи бўлиши зарурдир. Одатда нажосатлар умумий маънода икки тур бўлади.

Бири:

Кўзга кўриниб турадиган нажосатлар.

Демак, кийим ёки баданимизда қандайдир нажосат кўриниб турган бўлса, кўриниб турган ушбу нажосат кўринмай кетгунича неча марта бўлса ҳам покиза сув билан ювилади. Бунда саноқ муҳим эмас. Уламоларимиз “агар биринчи марта ювиш билан унинг асари кетса шунинг ўзи билан ҳам покланган бўлади” дейдилар. Фақиҳ Абу Жаъфар роҳимаҳуллоҳ: “Нажосат асари кетганидан кейин ҳам бир ёки икки бора ювиш яхши бўлади” дейдилар.

“Пок сув билан” дейилишининг сабаби нопок сувлар билан ювилган нарса покланмайди. Масалан, ароқ қўшилиб кетган сув билан ювилган кийим ёки бадан покланган ҳисобланмайди. Чунки бу ерда покловчи сифатидаги сувнинг ўзи нопокдир. Бу худди аҳлат теккан ерни сийдик билан ювишга ўхшаб қолади.

Иккинчиси:

Кўзга кўринмайдиган нажосатлар.  

Энди кийим ёки баданимизга текган нажосат ёки бошқа нопок нарса сийдик каби қуриб кетадиган, кўзга кўринмай қоладиган нажосат бўлса, уларни поклаш учун уч бора ювилади. Кийим каби сиқиб бўладиган нарсаларни ҳар гал ювган пайтимизда сиқиб, сувини оқизиб юборамиз. Аммо қуритиш шарт эмас. Охирги, яъни учинчи бора ювиб сувини сиқиб ташлаганимиздан кейин уни қуритамиз. Шундан кейин мазкур кийим ёки мато покиза ҳолатга келган бўлади.

Баданга теккан нажосатларни эса ювиб ташлашнинг ўзи кифоядир. Уларни уч бора ювиш ёки ҳар ювганидан кейин қуригунча кутиб ўтириш шарт эмас.

(давоми бор)

Тоҳир Воҳид,

Тошкент шаҳридаги “Умар ибн Хаттоб” масжиди имоми ноиби

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Москва Марказий Осиёга АҚШ қўшинлари жойлаштирилишига қарши

150 13:05 16.10.2021

Ўзбекистон aфғонистонликларга таъзия билдирди

151 12:05 16.10.2021

Шавкат Мирзиёев мигрантларга солиқ солиш таклифига фикр билдирди

946 11:11 16.10.2021

Қандаҳордаги теракт қурбонлари сони ортди

287 10:33 16.10.2021

Россия Ўзбекистонда рус мактаблари очмоқчи

400 09:06 16.10.2021

“Армия Ливанда беқарорликка йўл қўймайди” – Мудофаа вазирлиги

237 08:22 16.10.2021
« Орқага