Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

"Кластер иши": масала Президент администрациясида кўриб чиқилмоқда

3128

Куни кеча Azon.tv'нинг "Fikrat" дастурида "Paxta ishi": Prezidentga murojaat sabablari. Rossiya-Ukraina: biznes zararda(mi?) мавзуси кўтарилган эди.

Бугун Президент Администрацияси раҳбари С.Умурзоқов ҳокимлар, соҳа ва тармоқлар раҳбарлари иштирокида йиғилиш ўтказмоқда. Бу ҳақда блогер Хушнудбек Худойбердиев "Ҳукуматдаги манбалар"ига таяниб хабар бермоқда.

"Ўта танқидий руҳда ўтаётган йиғилишда Президент томонидан агросаноат мажмуи бўйича қўйилган вазифалар ҳал қилинмаётгани, мутасаддиларнинг бу борадаги масъулиятини янада ошириш, ижро интизомини сўзсиз таъминлаш масалалари кўриб чиқилмоқда.  

Бундан ташқари, ҳокимлар ва бошқа раҳбарлар кластерлар ишига аралашмаслиги, маъмурий босим ўтказмаслиги, балки бирламчи эътиборини мажбурий меҳнатга йўл қўймаслик, камбағалликни қисқартириш, маҳаллаларда турмуш шароитларини ва инфратузилмани яхшилаш, тадбиркорлик, айниқса кичик ва оилавий бизнесни қўллаб-қувватлашга, одамларни қийнаётган масалаларни ҳал қилишга қаратиши шартлиги ҳақида қатъий огоҳлантирилмоқда", дейилади хабарда.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Испаниядаги Украина элчихонасида портлаш уюштирилди

343 18:50 30.11.2022

Хитойнинг собиқ раҳбари вафот этди

562 16:55 30.11.2022

Ғарб ва ривожланаётган атеизм

773 15:05 30.11.2022

Россиядаги сафарбарлик ва ўлим сонининг ортиши

458 14:42 30.11.2022

Бухарестдаги НAТО саммити: «Биз Путиннинг ғалаба қозонишига йўл қўймаймиз»

349 13:40 30.11.2022

Қандай жирканчлик. Яна бу одамлар бағрикенглик ҳақида гапиришади-я!

2465 12:50 30.11.2022
« Орқага