Бугун, 23 август куни Кобул аэропортида отишма юз берди, натижада афғон хавфсизлик ходимларидан бири ҳалок бўлди.
"Бугун эрталаб соат 4.13 да Кобул аэропортининг шимолий дарвозасида афғон хавфсизлик кучлари ва номаълум шахслар ўртасида отишма бўлиб ўтди. Хавфсизлик кучларининг бир ходими ҳалок бўлди, уч нафари яраланди”, дейилади Германия Қуролли кучларининг твиттер саҳифасида.
Яна отишмада немис ва америкалик ҳарбийлар қатнашгани, улар орасида қурбонлар бўлмагани айтилган. Аввалроқ, БМТ ўз ходимлари ва бошқа нодавлат ташкилотлари ишчиларини Кобулдан оммавий кўчираётгани ҳақида ёзган эди. Бу ҳақда БМТ бош котибининг расмий вакили Стефан Дюжаррик маълум қилган.