Афғонистоннинг пойтахти Кобулда Муҳаррам ойи муносабати билан бир жойга тўпланган шиаларга қарши уюштирган ИШИД ҳужумларидан сўнг, шаҳарнинг аксарият қисмида GSM ширкатлари эҳтимолий ҳужумларнинг олдини олиш учун хизматларини тўхтатди.
Кобулда фуқаролар кун бўйи мобил телефонларидан интернетга кира олмадилар, ҳатто қўнғироқ ҳам қила олмадилар.
Афғонистон Телекоммуникацияларни тартибга солиш идораси томонидан берилган баёнотда, охирги кунларда содир бўлган бомбали ҳужумларга дучор бўлган барча фуқаролар, жумладан, шиаларнинг ҳам хавфсизлигини таъминлаш мақсадида қарор қабул қилинганлиги таъкидланди.
Тахминан 15 соатлик танаффусдан сўнг, GSM компаниялари яқинда яна хизмат кўрсатишни бошлади.
Кобулнинг айрим ҳудудларида телефон сўзлашувлари кечадан тиклана бошланди.
Афғонистон матбуотига интервью берган кўплаб кобулликлар хизмат ўчирилгани сабабли оилалари билан боғлана олмаганликларини ва уларнинг ишлари тўхтаб қолганини айтди.
Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Афғонистонга Ёрдам Миссияси томонидан берилган баёнотда, Толибоннинг Кобулдаги шиаларга қарши Даиш ҳужумларини қоралар экан, тинч аҳоли хавфсизлигини таъминлаши кераклиги қайд этилди.
Яқинда Кобулда яшовчи афғон шиалари Муҳаррам ойи муносабати билан йиғилган пайтда ИШИДнинг қонли ҳужумларига дучор бўлди.
Кобулнинг шиа маҳаллаларида жума, шанба ва якшанба кунлари бомбали ҳужумлар содир этилган.
Ҳужумларда ҳозиргача камида 10 киши ҳалок бўлган, ўнлаб одамлар жароҳатланган.