Чоршанба куни тушдан кейин Кобул марказидаги Ташқи ишлар вазирлиги биноси яқинида портлаш содир бўлди.
Кобул хавфсизлик департаменти матбуот котиби Холид Задран твиттерда портлаш натижасида қурбонлар бўлганини айтди.
Унинг сўзларига кўра, портлаш Ташқи ишлар вазирлиги кўчасида содир бўлган.
Задраннинг қўшимча қилишича, воқеа жойига хавфсизлик кучлари етиб келган.
Ижтимоий тармоқда портлаш жойидан олинган суратларда кўчада ётган қурбонларнинг жасадлари акс этган.
Ҳеч қайси гуруҳ портлаш учун жавобгарликни ўз зиммасига олмаган. Охирги маълумотларга кўра, ҳалок бўлганлар сони 21 нафардан ошган. Улар орасида вазирлик ходимлари ҳам бор.