Таълим марказидаги портлаш оқибатида, асосан, қизлар ва ёш аёллар қурбон бўлган
Жума куни Кобул ғарбидаги таълим марказида рўй берган портлаш оқибатида қурбон бўлганлар сони 43 нафарга етди, яна 83 киши жароҳат олган. Бу ҳақда БМТнинг Афғонистонга кўмаклашиш миссияси (UNAMA) Twitter᾽даги саҳифасида хабар қилди.
«Қурбон бўлганлар, асосан, қизлар ва ёш аёллардир. Қурбонлар сони, эҳтимол, яна ошиши мумкин», — дейилади миссия хабарида.
Аввалроқ Кобулнинг Дашти Барчи ҳудудидаги таълим марказида имтиҳон пайтида портлаш содир бўлгани